Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Ота-онамнинг қоидасини бузсам, нима бўлади?

Ота-онамнинг қоидасини бузсам, нима бўлади?

Деярли ҳар бир оилада ўз қоидалари бор. Улар вақтида уйга келиш, электрон қурилмаларга қанча вақт сарфлаш ва бошқа инсонлар билан ўзини тутиш борасида бўлиши мумкин.

Қоидаларнинг бирини бузган бўлсангиз-чи? Бўлган ишга саловат. Лекин вазият ундан ҳам баттар бўлмаслиги учун чора кўриш мумкин. Бу мақолада айнан шу ҳақда ёзилган.

 Нимадан қочиш керак?

  • Қайсидир қоидани буздингиз, ота-онангиз эса билмайди, сиз буни яширмоқчисиз.

  • Қайсидир қоидани буздингиз, ота-онангиз буни билади, сиз эса ўзингизни оқламоқчисиз ёки кимнидир айбламоқчисиз.

Буларнинг ҳеч бири тўғри келмайди. Нега? Чунки нима юз берганини яширсангиз ёки ўзингизни ҳимоя қилиш мақсадида суст далилларни келтирсангиз, кичик боладай йўл тутган бўласиз. Бу билан ҳали ҳам кичкинтой эканингизни кўрсатасиз.

«Алдаш ва ҳаммасини яшириш яхши фикр эмас. Бир кунмас-бир кун ҳаммаси фош бўлади. Шунда, жазо ҳам жиддийроқ бўлади. Ҳаммасини дарров айтиб берсангиз, бунчалик бўлмайди». (Даяна)

 Яхшироқ йўл

  • Борини айтиб беринг. Муқаддас Китобда: «Гуноҳларини бекитган муваффақиятга эришмайди»,— дейилган. (Ҳикматлар 28:13) Ота-онангиз номукаммал эканингизни билишади. Гап бошқа нарсада: сиз ростгўй бўла оласизми?

    «Ҳаммасини очиқ айтиб берсангиз, ота-онангиз сизга ачинар. Алдамасангиз, уларга сизга кўпроқ ишонишади». (Оливия)

  • Кечирим сўранг. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Камтарлик белбоғини тақинглар». (1 Бутрус 5:5) «Мен айбдорман»,— деб айтиш ва ўзингизни оқламаслик учун камтарлик керак.

    «Доимо ўзини оқлайдиган одамлар ўзини умуман айбдор деб билмай қолиши мумкин. Оқибатда, уларнинг виждони ўтмаслашиб қолади». (Хетер)

  • Ишингизга жавоб беринг. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Таълим-тарбиямга қулоқ тутинг». (Ҳикматлар 8:33) Нолиманг ва ота-онангиз танлаган ҳар қандай жазони қабул қилинг.

    «Жазо борасида қанча кўп нолисангиз, шунча кўп ўзингизга зиён етказасиз. Ота-онангиз кўрган чораларидан ва ҳозир эркинлигингиз чекланганидан норози бўлманг». (Жейсон)

  • Ишончни тиклашга интилинг. Муқаддас Китобда: «Аввалги турмуш тарзига хос бўлган эски ўзликни ечиб ташланг»,— деб айтилган. (Эфесликларга 4:22) Доно қарорлар чиқариб, ишончни қайтариш мумкин.

    «Масъулиятли инсон бўлиб, сизга ишониш мумкинлигини кўрсатинг. Ота-онангиз қарорларингиз янада яхши бўлаётганини ва ўша-ўша хатони қайтармаётганингизни кўришса, вақт ўтгач сизга яна ишонишади». (Карен)

МАСЛАҲАТ: Ишончни тиклаш учун, бир қадам олдинда бўлишга ҳаракат қилинг. Мисол учун, бирон жойдан қайтаётганингизда, ҳатто кечикиб келмаётган бўлсангиз ҳам ота-онангизга қўнғироқ қилиб қўйинг. Шундай қилиб: «Менга яна ишонсангиз бўлади»,— деб айтаётгандай бўласиз.