ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ
Сувга чўмгач, нима қилишим керак? 1-қисм. Яхши одатларингиздан айрилманг
Сизда қимматбаҳо нарса, масалан, уй ёки машина бор дейлик. Албатта, уларни яхши ҳолатда тутишни истайсиз. Худо билан дўстона муносабатлар борасида ҳам шундай деса бўлади. Хўш, сувга чўмгандан кейин бу муносабатларни қай йўсин мустаҳкамлашингиз мумкин?
Бу мақолада
Худонинг Каломини бу ёғига ҳам тадқиқ қилинг
Очқич оят: «Турли эзгу ишда самара келтириб, Аллоҳ ҳақидаги аниқ билимни орттиринглар». (Колосаликларга 1:10)
Бу нима дегани? Сувга чўмгач, Муқаддас Китобни ўқишда давом этиб, билиб олганларингиз устида фикр юритишингиз керак бўлади. (Забур 25:4; 119:97)
Нима бўлиши мумкин? Гоҳида кайфиятингиз бўлмаслиги мумкин. Балки, «Тадқиқ қилиш мен учун эмас» деган хулосага келарсиз.
Нима қилишингиз мумкин? Муқаддас Китобда сиз учун қизиқарли бўлган мавзулар борасида чуқур изланиш олиб боринг. Тадқиқ учун ўз жадвалингизни яратинг. У оғир юкдай бўлмасин. Мақсадингиз — Яҳовага ҳамда Каломига бўлган севгингизни кучайтиришдир. Бундай йўналиш ҳам фойдали, ҳам қизиқарли бўлади. (Забур 16:11)
Маслаҳат. Сизни чалғитмайдиган тинч жойни топинг.
Кўпроқ ёрдам керакми?
Ибодатни канда қилманг
Очқич оят: «Ҳеч нарсадан ташвишланманглар, лекин ибодат ва илтижода тилакларингизни миннатдорчилик билан Аллоҳга билдиринглар». (Филиппиликларга 4:6)
Бу нима дегани? Худо билан мулоқот қилиш икки томонлама жараён. Каломини ўқиганингизда Уни тинглайсиз. Ибодат қилаётганингизда эса Яҳова билан гаплашасиз ва У сизни тинглайди. Ибодат қилаётганда сиз учун керакли нарсалар ҳақда сўраш ва эга бўлган нарсалар учун миннатдорчилик билдириш мумкинлигини ҳам унутманг.
Нима бўлиши мумкин? Гоҳида ибодатларингиз бир хил бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Ҳатто «Яҳова мени эшитмаяпти ёки эшитишни истамаяпти» деган хаёлга борарсиз. (Забур 10:1)
Нима қилишингиз мумкин? Кун давомида: «Нима ҳақда ибодат қилсам бўлади?» — деб ўйланг. Шароитингиз ҳозирнинг ўзида кўпроқ вақт мобайнида ибодат қилишингизга йўл қўймаса, кейинроқ бу борада ибодат қилишни режалаштиринг. Нуқул ўзингизга керакли нарсалар эмас, балки бошқалар учун ҳам ибодат қилинг. (Филиппиликларга 2:4)
Маслаҳат. Шунчаки ўша-ўша нарсалар ҳақида ибодат қилаётганингизни пайқасангиз, буни Яҳовага айтиб беринг. Худо сиз Унга барчасини, сизни қийнаётган нарсаларни ва ибодатларингиз ҳақидаги ташвишларингизни айтишингизни истайди. (1 Юҳанно 5:14)
Кўпроқ ёрдам керакми?
Ўқинг:
Юклаб олинг:
Эътиқодингизни бошқалар билан бўлишинг
Очқич оят: «Ўзингга ва қандай таълим бераётганингга ҳамиша диққатли бўл. Бундай йўл тутаверсанг, ҳам ўзингни, ҳам сени тинглаётганларни қутқарасан». (1 Тимўтийга 4:16)
Бу нима дегани? Бошқаларга эътиқодингиз тўғрисида айтиб берганингизда, ўз имонингизни кучайтирасиз. Натижада, нафақат ўзингиз, балки сизни тинглаётган кишилар ҳам омон қолиши мумкин.
Нима бўлиши мумкин? Баъзан эътиқодингизни бошқалар билан бўлишишни хоҳламассиз. Ҳатто, айниқса, мактабда бундай қилишдан қўрқаётгандирсиз.
Нима қилишингиз мумкин? Қўрқув каби салбий туйғулар қарор чиқаришингизга таъсир қилишига йўл қўйманг. Ҳаворий Павлус шундай деб айтган: «Борди-ю, [хушхабарни ваъз қилишни] ихтиёрий равишда қилмасам ҳам бу масъулият менга ишониб топширилган». (1 Коринфликларга 9:16, 17)
Маслаҳат. Ота-онангиз рухсат берса, ваъз қилишда яхши ўрнак бўлган имондошни — «мураббийни» танланг ва маҳоратингизни оширишга кўмаклашишини сўранг. (Ҳикматлар 27:17)
Кўпроқ ёрдам керакми?
Йиғилишларни қолдирманг
Очқич оят: «Севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик... йиғилишларимизни қолдирмайлик». (Ибронийларга 10:24, 25)
Бу нима дегани? Йиғилишларнинг асосий мақсади — Яҳовага топиниш. Бироқ уларга қатнашнинг яна иккита фойдали томони бор. Биринчидан, имондошлар сизга далда беради. Иккинчидан, йиғилишга бориб, иштирок этсангиз бошқаларга далда берасиз. (Римликларга 1:11, 12)
Нима бўлиши мумкин? Гоҳида йиғилишда хаёлингиз паришон бўлиши мумкин. Бунинг дастидан муҳим бирон фикрни ўтказиб юборишингиз ҳеч гап эмас. Ёки йиғилишга бормаслик васвасаси туғилар ё масалан, ўқишингизда кўп вазифалар берилгани учун учрашувларга умуман боришни хоҳламассиз.
Нима қилишингиз мумкин? Албатта, мактабдаги вазифаларни қилманг, деб айтмоқчи эмасмиз. Аммо йиғилишлар жуда муҳим эканини ёдда тутинг. Уларга мунтазам равишда қатнанг, диққат ила тингланг ва фаол бўлиб иштирок этинг. Йиғилишдан кейин кимнидир шарҳ бергани ёки топшириғини яхши бажаргани учун мақтанг.
Маслаҳат. Йиғилишга олдиндан тайёрланинг. «JW Library®» иловасини юклаб олинг ва бу ҳафта нималар муҳокама қилинишини билиш учун «Йиғилишлар» қисмидан фойдаланинг.
Кўпроқ ёрдам керакми?
Ўқинг: