Асосий материалларга ўтиш

2024 йил 15 октябрь
НИМА ҚЎШИЛДИ?

Хизматини кенгайтирмоқчи бўлганлар учун ёш талабининг ўзгаргани ҳақида йиллик мажлисда эълон қилинди

Хизматини кенгайтирмоқчи бўлганлар учун ёш талабининг ўзгаргани ҳақида йиллик мажлисда эълон қилинди

2024 йил 5 октябрда «Қўриқчи Минораси Муқаддас Китоб ва Адабиёт Жамияти (Пенсильвания)» томонидан ўтказилган йиллик мажлисда Байтилда хизмат қилиш ёки ташкилотимизнинг қурилиш лойиҳаларида ёрдам бериш учун энг кичик ёш талаби 19 ёшдан 18 ёшга ўзгартирилгани ҳақида эълон қилинди. Шунингдек, олдин Шоҳлик хабарчилари мактабида ўқиш учун энг кичик ёш талаби 23 ёш эди. Эндиликда бу талаб 21 ёш этиб белгиланди.

Ушбу ажойиб ўзгаришлар дарҳол кучга кирди. Бу ўзгаришлар талабларга мос келадиган ёш биродару сингилларимизга Яҳовага янада кўпроқ хизмат қилиш учун кенг имкониятларни очиб берди.