Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

JW.ORG ВЕБ-САЙТИ

JW.ORG сайтидан электрон қурилмада фойдаланиш

JW.ORG сайтидан электрон қурилмада фойдаланиш

Сайтдаги веб-саҳифаларни ва хусусиятларни компьютернинг тўлиқ экран ҳолатида кўра олгандай, смартфон ёки планшетда ҳам кўриш мумкин. Бироқ сайтнинг веб-саҳифалари ва менюси электрон қурилманинг кичик экранида кўрина олиши учун, уларнинг кўриниши компьютердагидан фарқ қилади. Ушбу мақоладаги кўрсатмалар jw.org сайтида керакли маълумотларни топишингизга кўмаклашади.

 Менюдан электрон қурилмада фойдаланиш

Тўлиқ экран ҳолатида сайтнинг асосий бўлимларининг номлари доим экран тепасида бўлади, иккинчи даражали менюдаги бўлимлар эса, асосий бўлимни танлаганингизда, экран тепасида кўринади.

Лекин электрон қурилмаларнинг экрани кичикроқ бўлгани учун, меню вертикал ҳолатда кўринади. Қолаверса, экраннинг юзини ёпиб қўймаслик учун, меню ишлатилмаганида, яширин ҳолатда бўлади.

  • Менюни яшириш ёки кўрсатиш учун Меню тугмасига босинг. Бўлимга ўтиш учун унинг номини танланг.

  • Иккинчи даражали менюдаги бўлимларни кўриш учун Очиш тугмасини босинг. Ўша бўлимларнинг бирига боссангиз, унга тааллуқли веб-саҳифа очилади.

  • Иккинчи даражали менюдаги бўлимларни ёпиш учун эса Ёпиш тугмасини босинг.

  • Бош саҳифага қайтиш учун JW.ORG тугмасини босинг.

  • Сайтдаги тиллар рўйхатини кўриш учун Тил танлаш тугмасини босинг.

  • Излаш хусусиятидан фойдаланиб керакли маълумотни топиш учун Излаш тугмасига босинг.

 Мақолалар ёки боблар бўйича ўтиш

Агар бирон адабиётдаги мақола ёки бобни тўлиқ экран ҳолатида ўқиётган бўлсангиз, мундарижаси доим кўриниб туради. Лекин электрон қурилманинг кичикроқ экранида мундарижа яшириниб туради.

  • Мундарижани кўриш учун Рўйхатни кўрсатиш тугмасига босинг. Мундарижадаги мақола ёки бобга ўтиш учун номини танланг.

  • Орқага тугмасига босинг, шунда ундан аввалги мақола ёки боб чиқади.

  • Кейингиси тугмасига босинг, шунда ундан кейинги мақола ёки боб чиқади.

  • Мундарижани ёпиш ва очиқ мақолани ёки бобни ўқишда давом этиш учун Рўйхатни бекитиш тугмасига босинг.

 Онлайн Муқаддас Китоб бўйича ўтиш

КУТУБХОНА > ОНЛАЙН МУҚАДДАС КИТОБ сарлавҳасига киринг ва Муқаддас Китобни танланг. Ёки бош саҳифада Муқаддас Китобни онлайн ўқинг ҳаволасига босинг. Изоҳ: «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси» (тадқиқ сони) бор бўлган тиллардаги бу нашрдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, у билан боғлиқ мақолага қаранг.

Танлаш рўйхатида Муқаддас Китобдаги бирон китобни ва бобни танлаб, Ўтиш тугмасини босинг.

  • Муқаддас Китобнинг мундарижасини, жумладан қўшимча маълумот ва иловаларни кўриш учун Рўйхатни кўрсатиш тугмасини босинг.

  • Орқага тугмасига босинг, шунда ундан аввалги боб чиқади.

  • Кейингиси тугмасига босинг, шунда ундан кейинги боб чиқади.

  • Муқаддас Китобнинг мундарижасини ёпиш учун Рўйхатни бекитиш тугмасига босинг.

 Мақоланинг аудио ёзувини тинглаш

Агар сиз ўқиётган мақоланинг аудио ёзуви бўлса, Аудио панель чиқади.

  • Аудио ёзувни тинглаш учун, Тинглаш тугмасини босинг.

  • Аудио ёзувни тўхтатиб туриш учун, Пауза тугмасини босинг. Агар аудио ёзувни тинглашни давом эттирмоқчи бўлсангиз, яна Тинглаш тугмасини босинг.

  • Аудио ёзувни олдига ёки ортга суриш учун Сирғалувчи тугмани олдига ёки орқага юргизинг.

Агар мақоланинг аудио ёзувини тинглашни бошласангиз ва мақоланинг ўзини ҳам пастга туширсангиз, Аудио панель Меню панелига бириктирилган бўлади. Шу йўсин, мақоланинг қайси жойини ўқиётганингизни йўқотмай туриб ҳам, аудио ёзувни тўхтатиш ва қайта ёқиш мумкин.