Асосий материалларга ўтиш

Фойдаланиш шартлари

Фойдаланиш шартлари

Хуш келибсиз!

Ушбу сайт Худо, Муқаддас Китоб ва Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида кўпроқ билиб олишингизга ёрдамлашади. Сизга қизиқ бўлган маълумотни ўқинг, томоша қилинг ва юклаб олинг. Бошқалар сайтимиздан фойда олишларини истаймиз, лекин, илтимос, унда келтирилган маълумотларни бошқа сайтларга ёки компьютер иловаларига жойлаштирманг. Бу сайтда билиб олганларингизни бошқа одамлар билан бўлишмоқчи бўлсангиз, қуйидаги «Фойдаланиш шартлари»га риоя қилиб, уларни сайтимизга йўналтиринг.

 Муаллифлик ҳуқуқи

© 2024 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania. Ҳамма ҳуқуқлари сақланади.

Ушбу сайт Watchtower Bible and Tract Society of New York, Inc. («Қўриқчи Минораси Жамияти») томонидан яратилган бўлиб қўллаб-қувватланади. Агар бошқа манбага ишора қилинмаган бўлса, демак сайтдаги бутун матн ва бошқа маълумотлар Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania жамиятининг интеллектуал мулкига тегишли.

 Савдо белгилари

Adobe, Adobe эмблемаси, Acrobat ва Acrobat эмблемаси Adobe Systems Incorporated компаниясининг савдо белгилари ҳисобланади. iTunes ва iPod, Apple Inc. компаниясининг савдо белгилари ҳисобланади. Microsoft, Microsoft эмблемаси, шунингдек, ҳар қандай Microsoft дастурий таъминоти ва маҳсулотлари, жумладан, Microsoft Office ва Microsoft Office 365 Microsoft Inc. компаниясининг савдо белгилари ҳисобланади. Android Google LLC савдо белгиси деб саналади. Android роботининг тасвири Creative Commons 3.0 Attribution License версиясининг лицензиясида келтирилган шартларга кўра ишлатилади ва Google компанияси томонидан қайта ишланган логотип ёки янгиланган нусхаси ҳисобланади. (https://creativecommons.org/licenses/by/3.0/us/). Бошқа барча савдо белгилари ва рўйхатдан ўтган савдо белгилари ҳақли эгаларига тегишли ҳисобланади.

 «Фойдаланиш шартлари» ва сайтдан фойдаланиш ҳуқуқлари

Ушбу «Фойдаланиш шартлари», мазкур сайтдан фойдаланиш қоидаларини ўрнатади. Бу сайтдан фойдаланиб, сиз унда келтирилган «Фойдаланиш шартлари», жумладан, «Фойдаланишнинг қўшимча шартлари» (биргаликда улар «Фойдаланиш шартлари»ни ташкил этади) билан рози эканингизни кўрсатасиз. Мабодо ушбу «Фойдаланиш шартлари» ёки унинг қайсидир қисми билан норози бўлсангиз, бу сайтдан фойдаланманг.

Тўғри ишлатиш деганда нима назарда тутилади? Қуйидаги чекловларга риоя қилганда:

  • муаллифлик ҳуқуқларига эга бўлган расмлар, электрон адабиётлар, мусиқа, суратлар, матн ва видеоларни кўриб чиқишингиз, шахсий ва нотижорий мақсадда фойдаланиш учун юклаб олишингиз ҳамда нашр этишингиз мумкин;

  • юклаб олиш мумкин бўлган адабиёт, видео ёки аудио ёзувларнинг электрон нусхалари ёки уларнинг манзили билан бўлишсангиз бўлади.

Қуйидагиларни қилишингиз мумкин эмас:

  • ушбу сайтдаги расмлар, электрон адабиётлар, савдо белгилари, мусиқа, суратлар, видеолар ёки мақолаларни Интернетда (турли сайтларда, файл ва видео-алмашув тизимларида ёки ижтимоий тармоқларда) жойлаштириш;

  • ушбу сайтдаги расмлар, электрон адабиётлар, савдо белгилари, мусиқа, суратлар, матн ёки видеоларни дастурий таъминот билан бирга ёки унинг бир қисми сифатида тарқатиш (жумладан, дастурий таъминотда ишлатиш мақсадида шу каби маълумотларни серверга юклаш);

  • ушбу сайтдаги расмлар, электрон адабиётлар, савдо белгилари, мусиқа, суратлар, матн ёки видеоларни тижорат ёки пул ишлаш мақсадида (ҳатто даромад келтирмаса ҳам) қайта ишлаб чиқариш, кўпайтириш, нусха кўчириш, тарқатиш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш;

  • ушбу сайтда келтирилган маълумотларни, HTML, сурат ёки матнни сақлаш, нусха кўчириш, юклаб олиш, маълумотларни олиш, йиғиш, шунингдек, маълумотлар устида пухта изланиш ўтказиш, уларни йиғиш ва интеллектуал таҳлил қилиш мақсадида дастурий таъминот, дастур ва усулларни яратиш (аммо бу сайтдаги EPUB, PDF, MP3 ва MP4 форматидаги файлларни юклаб олиш учун ишлаб чиқарилган нотижорат бепул иловаларни тарқтатиш ман этилмайди);

  • мазкур сайтдан ёки унинг функцияларидан нотўғри мақсадда фойдаланиш, масалан, сайтнинг фаолиятига аралашиш ёки одатда тақдим этиладиган усуллардан ташқари қандайдир бошқа йўл билан сайтга ёки унинг функцияларига кириш;

  • ушбу сайтдан унинг ишлаш жараёнига зиён етказиш ёки унга кириш учун тўсқинлик яратиш ҳамда қонунбузарлик, ҳуқуқбузарлик ёки қаллоблик қилиш мақсадида фойдаланиш;

  • ушбу сайтдаги расмлар, электрон адабиётлар, савдо белгилари, мусиқа, суратлар, матн ёки видеолардан маркетинг билан боғлиқ мақсадда фойдаланиш.

Тиббий бўлим

 Ушбу сайтдаги («Тиббий бўлим»да) маълумотлар фақатгина таништириш мақсадида келтирилган. Мазкур бўлимда тиббий маслаҳатлар берилмайди, у ташхис қўйишга ҳамда даволаниш усулини тайинлашга мўлжалланмаган. Ушбу бўлимда айтиб ўтилган у ёки бу тиббий изланишлар, шифокорлар, дорилар, даволаниш усуллари, фикр-мулоҳазалар ва бошқа маълумотларни «Тиббий бўлим» тавсия этмайди ва уларни қўллаб-қувватламайди.

Соғлиқ ва даволаниш масаласида фақатгина шифокорга ёки малакали мутахассисга мурожаат қилинг.

Сайтимизнинг «Тиббий бўлим»ида келтирилган маълумотлар аниқ бўлиб, тиббиётдаги охирги ютуқларга мос келишига ҳаракат қиламиз. Лекин шу билан бирга мазкур бўлимдаги маълумот «БОРИЧА» тақдим этилади, яъни аниқ ёки тахминий бир кафолат бермайди. Сайтимиз бу бўлимдаги маълумотга тегишли аниқ ёки тахминий кафолат бермайди, жумладан унинг тижоратда қанчалик яроқли эканига ва муайян мақсадларга мос келишига кафолат бермайди (бу билан чекланиб қолмайди). Шунингдек, «Тиббий бўлим»да келтирилган маълумотлар қанчалик ишончли, аниқ, ўз вақтида қўл келадиган, фойдали ва тўлиқ экани борасида сайт ҳеч қандай кафолат бермайди. Ушбу бўлимда учрайдиган бирон-бир хато учун сайт жавобгар эмас. Бу бўлимдаги маълумотларни ишончли деб билсангиз, унинг натижасига ўзингиз жавобгарсиз. Сайт келтирилган бирон-бир зарар (жумладан — чекловсиз — тасодифий ёки билвосита зиён, шикаст етказиш, қотиллик, йўқолган даромад, шунингдек, маълумотларнинг йўқолиши ёки фаолиятнинг вақтинча тўхтатилиши билан боғлиқ зиён) учун умуман жавобгар эмас. Қолаверса, сайт «Тиббий бўлим»да келтирилган маълумотдан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслик натижасида пайдо бўлган арзлар учун масъул эмас. Шу каби арзлар кафолат, контракт, деликт ёки бошқа ҳар қандай ҳуқуқий назарияга асосланган ва бундай зарар етказилиши ҳақида огоҳлантириш берилган бўлса ҳам сайт уларга жавобгар эмас.

Кафолат ва масъулият

 Ушбу сайт, ундаги ҳамма маълумот ва сервис хизматлари «Қўриқчи Минораси Жамияти» томонидан «борича» тақдим этилади. Бу жамият ҳеч қандай аниқ ёки тахминий кафолат бермайди.

«Қўриқчи Минораси Жамияти» ушбу сайтда ҳеч қандай вирус ёки зарар келтириши мумкин бўлган компонентлар йўқлигини кафолатламайди. Бу сайт тақдим этаётган сервис хизмати, маълумот ва бошқа барча нарсалардан фойдаланишга боғлиқ бирон-бир зиён (жумладан тўғридан-тўғри, билвосита, тасодифий зарар ва жарима, даромад йўқотиш) учун «Қўриқчи Минораси Жамияти» жавобгар эмас.

«Фойдаланиш шартлари»ни бузиш

 Қайсидир йўл билан «Фойдаланиш шартлари»ни бузсангиз (ҳатто «Қўриқчи Минораси Жамияти»нинг «Фойдаланиш шартлари»да келтирилган бошқа ҳуқуқларига зарар етказмаган бўлсангиз), унда «Қўриқчи Минораси Жамияти» муайян чораларни кўриши мумкин, жумладан, ушбу сайтга киришни ман этади ёки тўхтатади, ушбу сайтга сизнинг IP-манзилингиз орқали кираётган барча компьютерларнинг иш жараёнини тўхтатади, интернет-провайдерингиздан мазкур сайтга киришингизни тақиқлаб қўйишни сўрайди ва/ёки сизга қарши юридик чоралар кўради.

Ўзгаришлар киритиш

 «Қўриқчи Минораси Жамияти» мазкур «Фойдаланиш шартлари»ни вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиши мумкин. Қайта кўриб чиқилган «Фойдаланиш шартлари» ушбу сайтда чиққан кунидан бошлаб, мазкур сайтнинг қўлланилишига нисбатан ишлатилади. Илтимос, кучга кирган версия билан танишиб чиқиш учун доим ушбу саҳифани текшириб туринг.

Қонун ва юрисдикция

 Мазкур «Фойдаланиш шартлари» коллизион ҳуқуқни эътиборга олмаган ҳолда, Нью-Йорк штатининг (АҚШ) қонунларига мувофиқ тарзда бошқарилади ва шарҳлаб берилади. «Фойдаланиш шартлари» билан боғлиқ ҳар қандай даъвони АҚШнинг Нью-Йорк штати юрисдикцияси остидаги штат судига ёки федерал судга топшириш керак.

Бўлиниш

 Агар суд ушбу «Фойдаланиш шартлари»дан бирини, ҳеч қандай юридик кучга эга эмас ёки қонунсиз деб чиқарса, қолган шартлар барибир кучга эга бўлади. «Қўриқчи Минораси Жамияти» ушбу «Фойдаланиш шартлари»дан бирининг бажарилишини таъминламаган тақдирда ҳам, Жамият ушбу шартдан ва унинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечганини англатмайди ва бундай ҳолат шундай тарзда талқин қилинмаслиги керак.

Батафсил шартнома

 «Фойдаланиш шартлари», бу сайтни ишлатишингиз учун сиз ва «Қўриқчи Минораси Жамияти» ўртасида тузилган батафсил шартнома бўлиб, ушбу сайтдан фойдаланишингизга тегишли олдинги шартномаларнинг ўрнини босади.