Асосий материалларга ўтиш

2018 ЙИЛ 31 ДЕКАБРЬ
БРАЗИЛИЯ

Бразилиянинг Манаус шаҳридаги улкан ёнғин

Бразилиянинг Манаус шаҳридаги улкан ёнғин

2018 йилнинг 18 декабрида эрта тонгда Бразилиянинг Манаус шаҳрида ёнғин оқибатида 600 га яқин уйнинг кули кўкка совурилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, аммо 4 нафар киши куйиш жароҳатини олган ва 2 000 дан зиёд одам бошпанасиз қолган.

Бразилия филиалининг хабар беришича, ёнғиндан ҳеч бир имондошимиз жабр кўрмаган. Лекин 10 та имондошимизнинг уйи вайрон бўлган ва бунинг оқибатида 18 та ваъзгўй ҳамда уларнинг қариндошлари бошпанасиз қолган. Табиий офатларда ёрдам бериш қўмитаси филиал раҳбарлиги остида жабрланган ваъзгўйларнинг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилмоқда.

Бразилиядаги ёнғиндан жабр кўрган имондошларимиз бундан буён ҳам «мусибат пайтида бехатар паноҳ» бўлмиш Тангримиз Яҳовага таянишда давом этишларига аминмиз. (Забур 9:9, 10)