2020 ЙИЛ 26 МАРТ
ДУНЁ БЎЙЛАБ ЯНГИЛИКЛАР
Бутун дунё бўйлаб Яҳованинг Шоҳидлари пандемия пайтида ваъз қилишнинг янги усулларидан фойдаланмоқда
Янги коронавирус (COVID-19) пандемияси миллионлаб Яҳова Шоҳидларининг ҳаётини ўзгартириб юборди. Улар иложи борича маҳаллий ҳукумат бераётган йўл-йўриққа бўйсуниш билан бирга Яҳовага топинишни давом эттиряпти. Касаллик кенг тарқалган ҳудудларда биродару опа-сингилларимиз турли усуллардан фойдаланиб хизматини давом эттирмоқда.
Италиянинг Пиза шаҳридаги битта биродар шундай деб бўлишди: «Ваъзгўйлик хизматида кўплаб ютуқларга эришяпмиз! Кўп одамлар уйда қолгани сабаб, хотиним билан бирга телефонимизда сақлаб қўйган рақамлардан фойдаланиб уларнинг кўпи билан видеоалоқа орқали суҳбат қуришни режалаштирдик. Ҳозир кўплаб тадқиқ ва такрорий ташрифларимиз бор. Уларнинг айримлари билан энди-энди гаплаша бошладик, бошқалари билан эса олдин суҳбат қурганмиз. Бундай йўл тутиб хизматга кўп вақт сарфлаяпмиз ва яхши натижаларга эришяпмиз».
Пандемия туфайли Жанубий Кореядаги ваъзгўйлар jw.org веб-сайтимиздаги ҳамда JW Library иловасидаги маълумотлардан янада кўпроқ фойдаланадиган бўлишди. Масалан, битта биродар уч йил олдин Муқаддас Китоб тадқиқини тўхтатган кишидан кутилмаганда СМС олди. Ўша киши пандемия уни охирзамон белгиси борасида фикр юритишга ундаганини айтди. Биродар JW Library иловасидаги «Поделиться ссылкой» деган функциядан фойдаланиб, унга охирзамонга оид маълумотни СМС орқали юборди. Биродар шундай деб айтди: «Охирзамон белгисининг бир қисми бўлмиш бу пандемия кўплаб инсонларни маънавий эҳтиёжи борлигини тушунишга ундаганини кўриш далдали».
Бутун дунёдаги филиаллардан келаётган ҳисоботлар биродару опа-сингиллармиз ваъзгўйлик хизматини қадрлашини яққол кўрсатяпти. Улар «донолик» ила хушхабарни ваъз қилишда давом этаётганини кўриш нақадар ажойиб! (Михо 6:9)
Пуэрто-Рикода туман нозири ваъзгўйлик хизмати учрашувини ўтказяпти
Германияда кашшофлар видеоалоқа қилиб хат ёзишяпти
Жанубий Кореяда Муқаддас Китоб тадқиқи ўтказиляпти
Францияда бир жуфтлик телефон орқали шоҳидлик беряпти
Гавайида бир опа ўғли билан хат ёзяпти