Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳиди бўлган бир жуфтлик видеоконференция орқали учрашувда қатнашяпти. Илк бор кўпчилик Қутлуғ Кечлик маросимини ҳам шундай ўтказади

2020 ЙИЛ 3 АПРЕЛЬ
ДУНЁ БЎЙЛАБ ЯНГИЛИКЛАР

Бу йилги Масиҳнинг ўлимини хотирлаш маросими тарихий воқеа бўлади

Коронавирус пандемияси туфайли кўп жамоатлар видеоконференциядан фойдаланади

Бу йилги Масиҳнинг ўлимини хотирлаш маросими тарихий воқеа бўлади

2020 йил 7 апрель сешанба куни миллионлаб Яҳованинг Шоҳидлари ва қизиқувчилар йилнинг энг муҳим йиғилиши бўлмиш Исонинг ўлимини хотирлаш маросимини ўтказишади. Аммо COVID-19 пандемияси туфайли бу йили Қутлуғ Кечлик ўтган йилларидан бошқача бўлади. Чунки бутун дунёда кўплаб одамлар уни видеоконференция орқали ўтказади.

Коронавирус пандемияси сабабли кўп мамлакатларнинг ҳукуматлари оммавий йиғинлар ўтказишни тақиқлаб қўйди. Шу боис дунё бўйлаб кўпгина жамоатлар ҳар ҳафта ўтадиган йиғилишларни видеоконференция орқали ўтказяпти. Бу жамоатлар Қутлуғ Кечликни ўтказиш учун ҳам видеоконференциядан фойдаланади. Кенг омма учун эса олдиндан ёзиб олинган дастур jw.org сайтига жойлаштирилади.

Ўтган йили Қутлуғ Кечликка 20 миллиондан ошиқ одам келган эди. Умид қиламизки, бу йили ҳам миллионлаб одамлар Қутлуғ Кечлик дастурининг трансляциясини телефон орқали тинглайди, дастурни видеоконференция ёки jw.org сайтига жойлаштирилган видео ёрдамида томоша қилади.

Кўп мамлакатларда вирус тарқалишда давом этяпти ва одамлар учун хавф туғдиряпти. Имондошларимиз соғ-омон бўлиши учун хавф ортда қолмагунича ҳукуматларнинг йўл-йўриғига қатъий амал қилишда давом этишимиз керак. Бироқ Яҳовага тўлиқ таянган ҳолда Исонинг: «Буни мени эслаб туриш учун қилинглар»,— деган амрига бўйсуниш қароримиз қатъий. (Луқо 22:19)