Асосий материалларга ўтиш

COVID-19 пандемиясидан олдин Йиғилиш залида ўтган учрашув

2021 йил 15 ОКТЯБРЬ
ДУНЁ БЎЙЛАБ ЯНГИЛИКЛАР

Етакчи кенгашдан эълон: танланган ҳудудларда баъзи йиғилишлар юзма-юз учрашиб ўтказилиши яна йўлга қўйилади

Етакчи кенгашдан эълон: танланган ҳудудларда баъзи йиғилишлар юзма-юз учрашиб ўтказилиши яна йўлга қўйилади

Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши айрим филиалларни синов дастурида иштирок этишга таклиф этганини маълум қилди. Унга кўра, баъзи жамоат йиғилишлари яна юзма-юз учрашиб ўтказилиши мумкин. Мазкур дастурда иштирок этаётган филиаллар вакцина олиш (эмланиш) даражаси юқори, инфекцияга чалиниш даражаси эса паст бўлган ҳудудларда жойлашган Йиғилиш залларини танлаши керак. Албаттаки ушбу дастурнинг барча жиҳатлари ёпиқ биноларда йиғилишга оид маҳаллий ҳукумат ўрнатган қоидаларга мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Бу эълон 2021 йил 15 октябрь жума куни дунё бўйлаб барча Байтил оилаларига ўқиб берилди.

Ушбу синов дастурининг натижаларига қараб бошқа жамоатларга ўз йиғилишларини юзма-юз учрашиб ўтказишга рухсат бериш ёки бермаслик қарори чиқарилади. Шунингдек эълонда айтилган эдики, аксарият биродару опа-сингиллар учун ташкилот фаолиятларида шахсан иштирок этиш камида 2022 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади.

Етакчи кенгаш умумжаҳон биродарлигимизга ғамхўрлик қилаётганини ва ташкилот фаолиятларини босқичма-босқич йўлга қўйиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини жуда қадрлаймиз. Илтимос, Яҳова йўл-йўриқ беришда давом этишини ва мазкур чора-тадбирларга барака беришини сўраб ибодат қилинг. (Ҳикматлар 14:16)