Асосий материалларга ўтиш

Қўшма Штатлардаги бир опамиз хат ёзиш орқали қувонч ила хизмат қиляпти

2020 ЙИЛ 31 МАРТ
ДУНЁ БЎЙЛАБ ЯНГИЛИКЛАР

Пандемия пайтида кекса имондошларимизга маънавий ишлар билан банд бўлишга кўмаклашиш

Пандемия пайтида кекса имондошларимизга маънавий ишлар билан банд бўлишга кўмаклашиш

Коронавирусга чалиниш қариялар учун жуда хавфли бўлгани туфайли ёши улуғ биродару опа-сингилларимиз соғлиқни сақлаш ходимларининг тавсияларига амал қилиб доноликни намоён этишяпти ва уйдан чиқишмаяпти. Лекин улар бошқалардан ажралиб қолгани ва бўш ўтиргани йўқ. Улар турли алоқа воситаларидан фойдаланиб йиғилишларда ва хизматда иштирок этмоқда.

1952 йили сувга чўмган ва ёши 94 да бўлган бир опамиз Италиянинг Рим шаҳрида яшайди. У ҳали пандемия бошланмасидан аввал заиф соғлиги дастидан уйдан чиқа олмаётган эди. Гарчи у йиғилишларни JW Stream орқали томоша қилган бўлса-да, муайян вақт давомида ўзининг жамоатидагиларни кўра олмаган. Энди эса оқсоқоллар учрашувларни видеоконференция орқали ўтказаётгани туфайли у жамоатидаги барчани кўриб, ўзининг йиғилишини тинглай оляпти.

Спаниш Форкда (Юта, АҚШ) яшайдиган Стефани Эйткен исмли имондошимизнинг қулоғи эшитмайди ва у қариялар уйида яшайди. Ҳозирда у ерга меҳмонлар келиши тақиқланган. Бир оқсоқол турмуш ўртоғи билан бу имондошимизга видеоконференция учун иловани ўрнатишга ёрдамлашди. Бинонинг киравериши ойнали бўлгани туфайли улар унинг ортида туриб унга иловани қандай ўрнатишни имо-ишора тилида кўрсатишди. Эйткен опамиз иловани ўрната олганидан шунчалик хурсанд бўлдики, планшетини қучоқлаб олди. У жамоати билан алоқада бўлиш имкони борлиги учун миннатдор.

Дунё бўйлаб биродару опа-сингилларимиз, жумладан, кекса имондошларимиз пандемия туфайли юзага келган қийин вазиятга мослашиш учун алоқа воситаларидан фойдаланмоқда. Бу Яҳова Унинг хизматчилари «халқлар сутидан» донолик ила фойдаланиши ҳақида берган ваъдани эслатмоқда. (Ишаё 60:16) Шуни биламизки, Яҳова Унинг ер юзидаги хизматчилари оғир пайтга кимга муҳтож бўлса, Ўша бўлади.

 

Швециядаги жуфтлик (тепада чапда), Франциядаги биродар (пастда чапда) ва Жанубий Кореядаги жуфтлик (ўнгда) йиғилишда қатнашяпти

Норвегиядаги бир жуфтлик телефон орқали ваъз қиляпти

Италиядаги бир жуфтликка далдали ташриф қилиняпти