Асосий материалларга ўтиш

Етакчи кенгаш аъзолари Қутлуғ Кечлик нутқини сўзлаяпти: (чапда) Энтони Моррис Байтил оиласи учун нутқ сўзлаяпти; (тепада ўнгда) Жеффри Жексон ва (пастда ўнгда) Марк Сандерсон ўз хоналарида видеоконференция орқали жамоатлар учун нутқ айтяпти

2020 ЙИЛ 10 АПРЕЛЬ
ДУНЁ БЎЙЛАБ ЯНГИЛИКЛАР

Қўшма Штатлардаги Байтил оиласи 2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросимини қандай ўтказди?

Қўшма Штатлардаги Байтил оиласи 2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросимини қандай ўтказди?

Коронавирус пандемияси авжига чиққан бир пайтда, 2020 йил 7 апрель куни дунё бўйлаб Яҳованинг Шоҳидлари Исо Масиҳнинг ўлимини хотирлаш маросимини ўтказди. Етакчи кенгаш аъзоси Стивен Летт айтганидек, дунёдаги ҳеч қайси вирус ёки пандемия Яҳова ҳамда Исо биз учун қилган ишларига бўлган миннатдорчилигимизни ёки Ҳазратимизнинг Қутлуғ Кечлигини нишонлаш қароримизни сусайтира олмайди. Хўш, мазкур сўзлар чин экани бу йили қай йўсин аён бўлди?

Бу дунё бўйлаб имондошларимиз коронавирус пандемияси пайтида Қутлуғ Кечлик маросимини қай йўсин ўтказгани ҳақида «Янгиликлар» сарлавҳаси остида келтирилган биринчи мақола. Ушбу илк мақолада Яҳова Шоҳидларининг бош идораси ва Қўшма Штатлардаги Байтил оиласи Қутлуғ Кечлик маросимини қандай ўтказгани ҳақида айтилган.

Ҳукуматнинг оммавий йиғинлар борасидаги тақиқларига итоат этган ҳолда Етакчи кенгаш бутун Байтил оиласи учун ягона Қутлуғ Кечлик дастурини тайёрлашга қарор қилди. Энтони Моррис биродаримиз Уорвикдаги залда нутқ сўзлади. Қўшма Штатлардаги Байтил оиласи нутқни ўз хоналарида тинглади. Гарчи рамзлардан қабул қиладиганлар бир нечта бўлса-да, Байтил бюроси барчада рамзлар бўлишига ғамхўрлик қилди.

Байтил оиласининг аъзолари хоналарига олиб кетиши учун тайёрланган рамзлар

Шунингдек, байтилчилар видеоконференция орқали ўз жамоатига уланиб, Қутлуғ Кечлик дастурини тинглаши, оқсоқол байтилчилар эса Қутлуғ Кечлик нутқини сўзлаши мумкин эди.

Уолкиллдаги Байтилда хизмат қиладиган жуфтлик хонасида Қутлуғ Кечлик маросимини ўтказяпти

Кўпгина байтилчиларнинг айтишича, бу улар ташриф буюрган энг ўзгача Қутлуғ Кечлик маросими бўлди. Гарчи улар имондошларидан жисмонан узоқ бўлса-да, Тангри Яҳова ҳамда Унинг суюкли Ўғли Исо Масиҳ намоён этган жаҳондаги энг кучли севги устида мулоҳаза юритиб, бутун дунёдаги биродару опа-сингиллари билан бирликни ҳис этишди. (Юҳанно 3:16; Матто 20:28)