Асосий материалларга ўтиш

2020 ЙИЛ, 26 МАЙ
ИТАЛИЯ

Италияда тез ёрдам бўлимидаги шифокор билан интервью

Италияда тез ёрдам бўлимидаги шифокор билан интервью

Биродар Гулла хотини ва қизчаси билан

Биродаримиз Жандоменико Гулла Эрба шаҳридаги (Комо, Италия) касалхонада тез ёрдам бўлимида ишлайди. У COVID-19 пандемияси туфайли кўп қийинчиликларга дуч келди. Лекин у имони туфайли ички хотиржамликни сақлаб, бошқаларга кўпроқ тасалли бера оляпти. (2 Коринфликларга 1:4) Буни Италия филиалидаги оммага маълумот тақдим этадиган бўлим у билан ўтказган интервьюдан кўрсак бўлади.

Қуйида биродаримиз Гулла билан ўтказилган интервью парчаси келтирилган. Аниқлик учун оз-моз таҳрир этилди.

Ушбу пандемия пайтида қандай вазиятларга дуч келяпсиз?

Жандоменико Гулла: Ҳамма нарса қўққисдан бошланиб кетди. COVID-19 гўё цунамидай бўлди. Бу касалликка чалинган кўпроқ беморларни даволаш мақсадида касалхонамиз бўлимларида ўзгаришлар қилинди. Вазият хавфли бўлгани учун оила аъзолар, қариндошлар ва дўстлар беморларни кўришга келиши мумкин эмас. Фақат мен улар билан қўнғироқлашиб, беморларнинг аҳволи ҳақида айтиб бераман. Бир сафар, ярим кечада бир беморнинг ўғлига қўнғироқ қилиб, онаси ўлаётганини айтишимга тўғри келди. Телефон орқали видеоконференция қилдим. Бу туфайли ўғли ҳатто ҳушсиз бўлиб ётган онасини сўнгги бор кўра олди. Бу жуда ҳам қайғули вазият эди.

Муқаддас Китобдан билиб олган нарсалар сизга қай йўсин тасалли беряпти?

Жандоменико Гулла: Баъзи ҳамкасбларим ваҳимада бўлиб, сиқилиб кетяпти. Мен Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганим эса, ички хотиржамликни сақлашимга жуда ёрдам беряпти. Тангри Яҳова бизни ушбу оғир вақтлар учун тайёрлагани яққол кўриниб турибди. Бу пандемия Муқаддас Китобдаги башоратлар амалга ошаётганининг яна бир исботидир. Бу менга сиқилмасликка ёрдам беряпти. Охирги пайт имоним жуда ҳам мустаҳкамланганини ҳис этяпман.

Яҳовадан олган тасалли бошқаларга тасалли беришингизга қандай қўл келяпти?

Жандоменико Гулла: Худонинг кучини бошқача тарзда ҳис этадиган бўлдим. Бу менга оилам ва ишдагиларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашяпти. Пандемия дастидан қийинчиликларни бошдан кечираётган биродарларимга ҳам ёрдам беришга ҳисса қўшяпти.

Яҳова оилангизга тасалли беришингизга қандай ёрдам бераётганини батафсилроқ айтиб беринг.

Жандоменико Гулла: Гарчи иш вақтим узайган бўлса ҳам, оилам билан Яҳовага топиниш учун қўлимдан келганини қилишга жон куйдиряпман. Бу хотинимни мустаҳкамлаётганини кўряпман. Биз бир-биримизга жуда ҳам яқин бўлиб қолдик. Оилавий топиниш, 3 ёшли қизалоғим Жиневрага ҳам тасалли беришимга ёрдам беряпти. У ҳам вазият ўзгарганини тушуниб турибди ва: «Дадажон, ишга борманг. Сиз ҳам касал бўлиб қоласиз» ёки «Қўрқяпман, дадажоним уйга қайтмаса-чи?!» — деб айтган сўзларидан хавотирланаётганини биламиз. Уни тинчлантириш учун сайтимиздаги тароналарни қўямиз, у барини унутиб жилмайишни бошлайди.

Ҳамкасбларингизга қандай қилиб тасалли берасиз?

Жандоменико Гулла: Яқинда ҳамкасбим билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошладик. У билан илгари ишлаган касалхонада бир неча йил олдин танишган эдим ва Муқаддас Китоб ҳақида гаплашиб турардик. У тадқиқни пандемия бошланишидан сал аввал бошлаб, уни давом эттиришга қарор қилган эди. Ҳозир у билан видеоконференция орқали ҳар ҳафта гоҳида, ҳатто икки марта боғланамиз. Менга роса далда бериб, у шундай деди: «Муқаддас Китобни тадқиқ қилганим яхшироқ яшашимга кўмаклашяпти. Ортиқча ташвишланмаяпман. Масалан, нега дунёга келганмиз, нега бу пандемия юз берди каби кўп саволларнинг жавобларини билиб оляпман. Эга бўлаётган ишончим кучли бўлишимга ва келажакка умид боғлашимга ёрдам беряпти».

COVID-19 га йўлиққан Даниела Сгрева. Биродаримиз Гулла унга ёрдам берди, опамиз тузалиб кетди

Жамоатдаги биродару опа-сингилларга қай йўсин тасалли бера оляпсиз?

Жандоменико Гулла: Афсуски, жамоатимиздаги опамиз [Даниела Сгрева] COVID-19 га йўлиқди ва уни зудлик билан касалхонага олиб бориш керак эди. Тез ёрдамда ишлайдиган иккита биродаримиз билан боғланиб, уни касалхонага олиб келишни сўрадим. Биродарлар уникига бориш учун 50 дан зиёд километр йўл босишди. Уларни кўриб опамиз роса суюнди. Уни касалхонага олиб келишганда, у қаттиқ қўрқувда эди. Аммо бизга қараб дарров тинчланди. Опамиз билан сўрашдим. Атрофида нафақат шифокорлар, биринчи навбатда маънавий биродарлари тургани учун у хотиржам эди. Биродарларимиз кўрсатган севги ва ёрдами туфайли у ниҳоятда кучли эди. Миннатдорликка тўла бу опамиз: «Яҳова бизга нима кераклигини яхши билади. Лекин бу сафар У кутганимдан ҳам ортиғини қилди»,— деб айтди.

Ҳар куни Яҳовага ва Унинг кучига кўпроқ таяняпман. Ишимга машинада бориб келаман ва сайтимиздаги тароналарни тинглайман. Бу менга кун бўйи маънан ва ҳиссан кучли бўлишимга ёрдам беряпти. Яҳова мени қўллаб-қувватлаётганидан миннатдорман. «Яҳова доим биз томонда» номли таронани тинглаётиб: «Яҳова доим мен томонда. Қўлимдан тутиб, қурбонликларим қадрли эканини тушунишимга ёрдам беради»,— деган сўзларни такрорлайман.