Асосий материалларга ўтиш

Кашшоф бўлиб хизмат қиладиган Мудахеранва жуфтлиги ишга кетмоқда

2020 ЙИЛ, 6 АПРЕЛЬ
КАНАДА

Хавотирли пайтда хотиржамликни сақлаш

Хавотирли пайтда хотиржамликни сақлаш

Биродаримиз Жан-Ив ва турмуш ўртоғи Вашти Мудахеранва Канаданинг Монреаль шаҳрида коронавирусга чалинганларга ёрдам бермоқда. Биродар Мудахеранва маҳаллий шифохонада респиратор касалликлар бўйича шифокор, турмуш ўртоғи эса COVID-19 га чалинганларни даволайдиган марказда ҳамшира бўлиб ишлаяпти. Ҳиссан оғир бу пайтда улар Яҳовадан куч олиб, У ваъда қилганидай, қалбида шодликни ҳис этмоқда. (Ишаё 65:14)

«Ҳамкасбларимнинг кўпи қўрқувда, олдин уларни бундай аҳволда ҳеч кўрмагандим»,— деди биродар Мудахеранва. Унинг хотини эса қуйидагича бўлишди: «Шахсий тадқиқ роса ёрдам беряпти. Охирзамон белгиси устида мулоҳаза юритамиз ҳамда Яҳова биз билан эканини ва бизни асло тарк этмаслигини ўзимизга эслатиб турамиз. Яҳовага ибодат қилиш ҳам жуда кўмаклашяпти. Уйдан чиқишдан ва ишни бошлашдан аввал ибодат қиламан, сўнг қалбимда хотиржамликни ҳис этаман».

Жан-Ив ҳамда Вашти йиғилишда иштирок этяпти

Биродар Мудахеранва шундай деди: «Мен Руандаданман ва геноциддан омон қолганман. Канадада бунга ўхшаш ҳолат ҳеч ҳам бўлмаган. Шу боис, баъзида охирги кунларда яшаётганимизни унутиб қўйишимиз мумкин. Шуни тан олишим керакки, Яҳованинг куни келишига жуда оз вақт қолгани ҳақида доим ҳам ўйламасдим. Пандемия туфайли охирги кунларда яшаётганимизга, Муқаддас Китобга ва ундаги башоратларга бўлган ишончим янада ошди».

Яҳованинг бутун дунёдаги хизматчилари мазкур жуфтлик каби ишончга эга ва ушбу хавотирли пайтда хотиржамликни сақламоқда. (Ишаё 48:18)