Асосий материалларга ўтиш

2018 ЙИЛ 22 НОЯБРЬ
ОЗАРБАЙЖОН

Яҳованинг Шоҳидлари Бокуда (Озарбайжон) диний ташкилот сифатида тан олинди

Яҳованинг Шоҳидлари Бокуда (Озарбайжон) диний ташкилот сифатида тан олинди

2018 йил 8 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Диний ташкилотлар билан ишлаш қўмитаси Озарбайжон пойтахти Бокуда Яҳова Шоҳидларининг фаолиятини тўла равишда рўйхатдан ўтказди. Энди биродарларимиз очиқчасига топиниш ва ваъз қилиш учун кўпроқ юридик ҳимояга эга.

Умид қиламизки ушбу ижобий ўзгариш мамлакатнинг бошқа ҳудудларида яшовчи имондошларимизга ҳам юридик тарафлама рўйхатдан ўтишга ёрдам беради. Ҳокимият аъзолари фаолиятимизни Боку шаҳрида рўйхатдан ўтказгани учун Яҳовадан миннатдормиз. (Филиппиликларга 1:7)