2018 ЙИЛ, 20 ДЕКАБРЬ
РОССИЯ
Биродар Акопяннинг суд иши охирлаб қолди, 21 декабрь
Россиядаги Кабардино-Балкария Республикасидаги олдинлари тикувчи бўлган ҳозир эса, нафақага чиққан 70 ёшли Аркадий Акопяннинг суддаги иши 2018 йил 21 декабрда ўз ниҳоясига етади. У унга қўйилган айбловларга қарши Прохладный туман судида бир йилдан ошиқ вақт мобайнида ўзини ҳимоя қилиб келмоқда. Уни Йиғилиш залида нутқ сўзлаётганда «эксремистик» ҳисобланган адабиётларни тарқатишда ва «диний нафратни» қўзғашда айблашмоқда.
21 декабрда судья қарорни эълон қилиш-қилмаслигини аниқ билмаймиз. Борди-ю, биродар Акопян айбдор деб топилса, унга катта жарима солиниши ёки тўрт йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Биродар Акопян эътиқоди учун Россияда қонунни бузганликда айбланаётган 100 дан ошиқ Яҳованинг Шоҳидларидан бири. Шу боис, биродару опа-сингилларимиз имонда мустаҳкам бўлиб фақат Худо бера оладиган тинчликни ҳис этишларини сўраб ибодат қилишдан тўхтамаяпмиз. (Эфесликларга 6:11–14, 23)