Асосий материалларга ўтиш

2018 ЙИЛ, 27 ДЕКАБРЬ
РОССИЯ

Россия суди 70 ёшли Аркадий Акопянни айбдор деб топди

Россия суди 70 ёшли Аркадий Акопянни айбдор деб топди

Россиядаги Прохладный туман судининг судьяси Олег Головашко 27 декабрь пайшанба куни биродар Аркадий Акопяннинг иши бўйича суд қарорини эълон қилди. Суднинг қарорига кўра, 70 ёшли олдинлари тикувчи бўлган нафақадаги биродар Акопян давлат учун 120 соат ишлаб бериши керак. Суд бундай қарор чиқарганининг сабабини шундай тушинтирмоқда, биродар Акопян Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган кишилардан экстремистик руҳдаги адабиётни тарқатишни сўраган. Аслида, бу ёлғон маълумот.

Гарчи биродар Акопянга қамоқ жазоси тайинланмаган бўлса-да, суд бешафқатларча қарор чиқарди. Шу сабабли, у юқори судга мурожаат қилиб, унинг ишини қайта кўриб чиқишларини сўрамоқчи.

Яқинлашиб келаётган ҳафталарда, шунингдек, Деннис Кристенсеннинг иши бўйича суд қарорини кутяпмиз. Россияда эътиқоди сабабли қамоққа олинаётган биродару опа-сингилларимизни Яҳова қўллаб-қувватлашда ва далда беришда давом этиши учун ибодат қиламиз. ( Салоникаликларга 2:16, 17)