Асосий материалларга ўтиш

Руанда имо-ишора тили таржимонлари ўз таржима офисида видео ёзишмоқда

2019 ЙИЛ 10 ЯНВАРЬ
РУАНДА

Руанда филиали руанда имо-ишора тилига таржима қила бошлади

Руанда филиали руанда имо-ишора тилига таржима қила бошлади

2018 йили сентябрь охирида Руандадаги Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китоб хабарини уларнинг филиали ҳудудида тарқалган тилларда ёйиш йўлида улкан ютуқларга эришишди. Чунончи, руанда имо-ишора тилига (РИТ) таржима қилиш иши йўлга қўйилди. Мазкур саъй-ҳаракатлар Руандада яшовчи 113 нафар имондошимиз учун катта фойда келтириб, ваъзгўйларни мамлакатдаги қарийб 30 000 дан зиёд кар ва қулоғи оғир кишиларга шоҳидлик бериш учун янада яхшироқ тайёрлайди.

РИТ таржима гуруҳи «Худога қулоқ солиб абадий яшанг» рисоласини, «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» номли видеолавҳани ва «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»даги аксарият букламаларни таржима қилган. Келгуси ҳафталарда ушбу адабиётлар расмий веб-сайтимизга жойлаштирилади.

РИТ таржима гуруҳи Руанданинг Кигали шаҳридаги филиалидан пиёда юрганда атиги беш дақиқали йўл масофасида жойлашган бинода хизмат қилади. Бу гуруҳ иккита биродардан (улардан бириси кар) ва иккита опамиздан ташкил топган. Таржима гуруҳининг барча аъзолари имо-ишора тилини яхши ўзлаштиришган ва таржима сир-асрорларини ўрганиш учун тўрт ҳафталик таълим курсларини битиришган.

Руанда филиалининг яқинида жойлашган Руанда имо-ишора тили таржима офиси

РИТ таржимонларидан бири Руакибиби Жан Пьер имо-ишора тилига таржима қилиш нега алифбога эга тилга таржима қилишдан фарқ қилишини шундай тушунтирди: «Кар инсонлар ўз фикрини қўллар ва юз ифодаси ёрдамида етказишади, шу сабабдан имо-ишора тили таржимонлари ўзгача усул ёрдамида матндан видео яратишади. Улар инглизча матнни маркерли оқ доскада расмлар орқали акс эттиришади. Бу расмлар асл матндаги фикрларни имо-ишора тилида етказишга ёрдам беради. Таржиманинг охирги варианти тушунарли ва аниқ чиққанига амин бўлиш учун, ташқаридан эшитмайдиган ваъзгўйлар чақирилади ва улар таржима қилинган ишларни кўриб чиқиб, ўз таклифларини билдиришади.

Карлар миллий уюшмасининг раиси — жаноб Аугустин Мунянгео

Руандалик карларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимояловчи миллий нодавлат нотижорат ташкилот бўлмиш Карлар миллий уюшмасининг раиси — жаноб Аугустин Мунянгео Яҳованинг Шоҳидлари РИТ да олиб бораётган таржима фаолияти ҳақида қуйидагиларни айтди: «Руанда имо-ишора тилида Муқаддас Китоб ҳамда видеолардан фойдаланиб диний таълим беришаётгани учун Яҳованинг Шоҳидларидан ғоят миннатдормиз».

Бугунги кунда Яҳованинг Шоҳидлари дунё бўйлаб 90 дан зиёд имо-ишора тилига таржима қилишмоқда. Улар «JW Library Sign Language»® номли бепул иловани ишлаб чиқаришди. Бу илованинг фойдаланувчилари Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни 90 дан кўпроқ имо-ишора тилида томоша қилишлари мумкин. Имо-ишора тилларида мавжуд бўлган кўплаб адабиётлар бутун дунёдаги имондошларимизга хушхабарни «ҳар бир миллат, қабила, тил ва халққа» эълон қилишга ёрдам бермоқда. (Ваҳий 14:6)