2020 ЙИЛ 4 МАЙ
СЬЕРРА-ЛЕОНЕ
«Янги дунё таржимаси — Юнонча ёзувлар» энди крио тилида ҳам мавжуд
Бу нашр чиққани Сьерра-Леонеда радио ва телевидение орқали эълон қилинди
2020 йили 26 апрелда Сьерра-Леонеда 2 000 дан зиёд ваъзгўй «Янги дунё таржимаси — Юнонча ёзувлар» крио тилида чиққани ҳақида эълон қилинганда жуда хурсанд бўлди.
Биродарларимиз ушбу нашрни эълон қилиш мақсаддаги махсус учрашув учун биргалашиб йиғила олишмади, чунки ҳокимият коронавирус пандемияси туфайли барча йиғинларни ман этган эди. Шунингдек, Сьерра-Леонедаги кўпгина имондошларимиз, айниқса кичик шаҳардагилар, электрон мосламалари бўлмагани учун бу дастурга видео орқали ҳам улана олишмасди.
Сьерра-Леонедаги фаолиятимизни назорат қилаётган Либериядаги Филиал қўмитаси Етакчи кенгашнинг Маориф қўмитасига мурожаат қилди. Улар бу нашр чиққанини эълон қилиб қисқача дастурни олдиндан ёзиб олишни сўради. Рухсат олгач, имондошларимизга бу дастурни телевидение орқали томоша қила олиши ёки радиодан тинглаши мумкинлиги айтилди. Лекин у қай мақсадда ташкиллаштирилгани айтилмаган эди.
Махсус дастурдан бир неча кун олдин бу янги нашр конвертга солиниб, имондошларимизнинг уйларига юборилган эди. Конверт устида уни махсус дастурдан сўнг очиш мумкинлиги айтилган эди.
Сьерра-Леонеда эҳтиёж катта бўлган жойда хизмат қиладиган Меган Диаз опамиз бу дастурдаги эълонни эшитгач, шундай деди: «Мен Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказадиган бир аёл менга қўнғироқ қилиб, нутқни тинглаш учун вақт ажратганини ва Яҳова бу нашр чиқишига кўмаклашганидан хурсанд эканини айтди. Эртага тадқиқимизда ушбу янги нашрдан фойдаланамиз».
Крио тилида гапирадиган Тоункара исмли киши билан Муқаддас Китоб тадқиқи ўтказилади. У қуйидагича деди: «Юнонча ёзувлар крио тилида чиққани Тангри Яҳова Унинг каломи ҳамма одамларга етишини хоҳлаётганини кўрсатмоқда. Бу нашр одамларга таълим олишга кўмаклашади ва улар уни фарзандларига ҳам ўргата олишига ҳисса қўшади. Бу таржима бизнинг тилимизда чиққанидан жуда ҳам хурсандман!»
Сьерра-Леонедаги имондошларимизнинг кўпи инглиз тили асосида пайдо бўлган креол тилларига кирадиган крио тилида гапиради. Тўртта таржимон уни крио тилига икки ярим йил давомида таржима қилди. 27 апрель душанба куни унинг электрон нусхаси jw.org сайтига жойлаштирилди.
Сьерра-Леонедаги биродару опа-сингилларимиз билан бирга крио тилидаги ушбу янги нашр чиққанидан хурсандмиз. Бу нашр самовий Отамиз Яҳованинг яна бир «яхши ва мукаммал ҳадяси»дир. (Ёқуб 1:17)