Асосий материалларга ўтиш

Украинада иккита биродар хизмат қиляпти

2022 ЙИЛ 18 ИЮЛЬ
УКРАИНА

СЎНГГИ ХАБАРЛАР — 11 | Украинадаги қийин пайтда кўрсатилаётган биродарлик севгиси

Остин-устун Украинада «яхшилик қилиш»

СЎНГГИ ХАБАРЛАР — 11 | Украинадаги қийин пайтда кўрсатилаётган биродарлик севгиси

Украинада оммавий жойларда ваъзгўйлик фаолиятига қайтиш қувонч ва ижобий натижалар келтиряпти. Туман нозирлари ва маҳаллий оқсоқолларнинг хабар беришича, кўплар адабиёт аравачасини кўриб хурсанд бўляпти ва Яҳованинг Шоҳидларини соғиниб қолганини айтяпти.

Одесса вилоятидаги Сергивка жамоатидан бўлган Татьяна пандемиядан олдин ташриф буюрган инсонларникига боришга қарор қилди. У шундай деди: «Хизматнинг бошқа турларини бошлаганимиздаёқ Яҳованинг баракаларини кўрдим». Бир куни, у пандемиядан олдин Муқаддас Китоб тадқиқини рад этган аёлникига борди. Бу сафар эса у маънавий мавзуларда суҳбатлашган ва дарров тадқиққа рози бўлган. Татьяна: «Олдинлари такрорий ташрифлар қилган инсонларникига бориб, ҳар бирига Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилишим керак!» — деб хулоса қилди.

Евгений ва Лилия аслида Мариуполдан. Улар Украинанинг хавфсизроқ жойига қочишга мажбур бўлишган. Бунга қарамай, иккаласи ҳам хизмат қилишда давом этишяпти. Бу уларга диққатини муаммоларга қаратмасликка ёрдам беряпти. Улар шундай деди: «Тўғри, ҳаётимиз олдингидай бўлмайди. Янги шароитларга мослашиш қийин, аммо Яҳованинг қўли қисқа эмас. Унинг ва имондошларимизнинг ёрдами билан янги жойга мослаша оляпмиз».

Украинанинг бошқа ҳудудларида биродарлар савоб ишлари орқали ҳам шоҳидлик беришяпти. Масалан, Николаев шаҳрида бир гуруҳ биродарларимиз халқаро гуманитар ёрдам кўрсатиш ташкилотига фуқаролар учун зарурий нарсалар турадиган омборни таъмирлашга кўмаклашди. Улар сув тизимини тузатишди, токчалар ясашди ва бир неча тонна нарсаларни тахлаб чиқишди. Ўша гуманитар ташкилотининг вакили буларни кўргач, кўзига ёш келди. У: «Бунчалик кўп яхшиликлар қиласиз, деб ўйламагандим»,— деди.

Украинадаги имондошларимиз қийинчиликларга қарамай, хизматда фаол бўлиб ва «яхшилик қилиб» хурсандчилик ҳис қилишяпти. (Галатияликларга 6:9)

Қуйида 2022 йил 13 июль кунига оид Украина ҳақидаги янгиликлар келтирилган. Ушбу маълумотда келтирилган сонларни маҳаллий биродарлар тақдим этди. Аммо бу сонлар аслида кўпроқ бўлиши мумкин. Чунки мамлакатнинг барча ҳудудларидаги биродарлар билан алоқага чиқиш қийин бўляпти.

Имондошларимиз ҳақида маълумот

  • 42 та ваъзгўй вафот этди.

  • 97 та ваъзгўй жароҳатланди.

  • 28 683 та ваъзгўй уйини тарк этиб, мамлакатнинг хавфсиз жойларига қочди.

  • 524 та уй вайрон бўлди.

  • 588 та уйга жиддий зарар етказилди.

  • 1 554 та уйга оз-моз зарар етказилди.

  • 5 та Йиғилиш зали вайрон бўлди.

  • 10 та Йиғилиш залига жиддий зарар етказилди.

  • 36 та Йиғилиш залига оз-моз зарар етказилди.

Ёрдам ишлари

  • Украинада 27 та Табиий офатларда ёрдам бериш қўмитаси фаолият юритяпти.

  • 52 947 та ваъзгўй бу қўмита томонидан хавфсиз жойга жойлаштирилди.

  • 23 863та ваъзгўй бошқа мамлакатларга қочди ва у ердаги имондошлардан ёрдам олди.