2022 ЙИЛ 20 ДЕКАБРЬ
УКРАИНА
СЎНГГИ ХАБАРЛАР — 14 | Украинадаги қийин пайтда кўрсатилаётган биродарлик севгиси
Украинанинг айрим ерларидаги инфраструктуранинг аксар қисми тез-тез бомбардимон қилиниш оқибатида вайрон бўлган ёки қаттиқ шикаст еган. Бунга қарамай, биродару опа-сингилларимиз жамоат учрашувларида қатнашишда давом этишяпти ва кўпинча электр тармоғи билан муаммо бўлса-да, улар бошқа маънавий ишларда ҳам қатнашишяпти.
Киевда хизмат қиладиган Анастасия ва Деборанинг айтишича, улар кунига камида 12 соат электр тармоғисиз қолишади. Имкон пайдо бўлганида, улар электрон қурилмаларини қувватлаб олишади ва йиғилишга қатнашиш учун мобил интернетдан фойдаланишади. Кўпинча йиғилиш тугаганида, интернет ҳам тугаб қолади.
Электр таъминоти узилиши туфайли иситиш тизими билан боғлиқ бошқа муаммо юзага келди. Баъзи имондошларимиз электр тармоғи бўлиши ва уйларини иссиқ сақлаш учун ташқи генераторлардан фойдаланмоқда. Айримлар уйи иссиқ бўлган қариндошлариникига кўчиб ўтяпти. Бошқалар эса шунчаки совуққа чидаяпти. Яхшиямки, кўпгина имондошларимизнинг уйлари газ ёрдамида иситилади. Бу туфайли электр таъминотидаги узилишга қарамай, уларнинг уйлари иссиқ.
Ивано-Франковскдаги кашшоф опамиз Ирина ижобий нуқтаи назарни сақлаб қолишни танлади. У қуйидагича бўлишди: «Назоратим остида бўлмаган нарсаларга диққат қаратмасликка қарор қилдим. Электр таъминоти узилган пайтда нима қила олишим ҳақида ўйлайман ва керакли адабиётларни юклаб оламан».
Украинадаги биродару опа-сингилларимиз кўпгина қийинчиликларга қарамай, Яҳованинг хизматида банд бўлиб қолишяпти. Аминмизки, «яхшилик қилишда» таслим бўлишмаётгани учун Яҳова уларга барака беришда давом этади. (Галатияликларга 6:9)
Қуйида 2022 йил 6 декабрь кунига оид Украина ҳақидаги янгиликлар келтирилган. Ушбу маълумотда келтирилган сонларни маҳаллий биродарлар тақдим этди. Аммо бу сонлар аслида кўпроқ бўлиши мумкин. Чунки мамлакатнинг барча ҳудудларидаги биродарлар билан алоқага чиқиш қийин бўляпти.
Имондошларимиз ҳақида маълумот
47 та ваъзгўй вафот этди.
97 та ваъзгўй жароҳатланди.
11 537 та ваъзгўй уй-жойсиз қолди.
590 та уй вайрон бўлди.
645 та уйга жиддий зарар етказилди.
1 722 та уйга оз-моз зарар етказилди.
7 та Йиғилиш зали вайрон бўлди.
19 та Йиғилиш залига жиддий зарар етказилди.
68 та Йиғилиш залига оз-моз зарар етказилди.
Ёрдам ишлари
Украинада 27 та Табиий офатларда ёрдам бериш қўмитаси фаолият юритяпти.
54 212 та ваъзгўй бу қўмита томонидан хавфсиз жойга жойлаштирилди.
26 811 та ваъзгўй бошқа мамлакатларга қочди ва у ердаги имондошлардан ёрдам олди.