Асосий материалларга ўтиш

Йиғилиш залида ўтказилган маросимга бошқа ҳудудлардан қочиб келган тахминан 60 та имондошимиз ташриф буюрди (Львов)

2022 ЙИЛ 29 АПРЕЛЬ
УКРАИНА

СЎНГГИ ХАБАРЛАР — 7 | Украинадаги қийин пайтда кўрсатилаётган биродарлик севгиси

Қутлуғ Кечликка 210 000 дан зиёд киши келди

СЎНГГИ ХАБАРЛАР — 7 | Украинадаги қийин пайтда кўрсатилаётган биродарлик севгиси

Яҳова Украинадаги хизматчиларига барака бераётганидан хурсандмиз. У ердаги имондошларимиз Қутлуғ Кечлик маросимини ўтказа олди. Аксарият ҳолларда улар кичик гуруҳлар бўлиб йиғилди, уйидан чиқа олмайдиганлар эса видео-конференц алоқа орқали боғланди. Мамлакатнинг ғарбий қисмида бир нечта Йиғилиш залида яшаётган биродару опа-сингиллар бу маросимни у ерда ўтказа олди.

Имондошларимиз ертўлада маросим ўтказяпти (Харьков)

Маросим куни мамлакатнинг кўп жойларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сирена чалинди. Кечаси эса у тўхтади. Дружковкадан (Донецк вилояти) бўлган Сергей шундай деди: «Қутлуғ Кечлик ўтказилишига отишмалар тўсқинлик қилмаслиги учун ибодат қилдик. Маросим бошланишидан сал олдин сирена ва отишмалар тўхтади».

Немешаеводаги (Киев) қария ва соғлиги заиф ваъзгўйлар бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида йиғилишларга қатнай олмаган. Улар Қутлуғ Кечликка бориш ҳақида ибодат қилган. Виталий исмли оқсоқол бир гуруҳ билан бу маросимни ўтказди. У шундай бўлишди: «Электр қуввати бўлмагани учун фонардан фойдаландик. У ер совуқ эди. Мусиқа ҳам бўлмагани учун, қизим ҳамду сано қўшиқларини скрипкада чалиб берди».

Олександр исмли оқсоқол уруш бўлаётган ҳудудда яшайди. У қуйидагича деди: «Қутлуғ Кечликка таклиф этиш кампаниясида жамоатимиз ҳудудидаги одамларга хатлар ёза олмадик, чунки уларнинг уйларига бомба тушганди ва улар у ердан кетиб қолганди. Шунга танишларимизни, ертўлада учратган ва эвакуация қилинганимизда танишган инсонларни таклиф қилардик. Кўплари Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида ҳеч қачон эшитмаган экан. Улар Қутлуғ Кечликка келишди».

Украинадаги бир жуфтлик электр қуввати бўлмагани учун шам ёқиб маросим ўтказяпти. Улар яқинидаги қишлоқда генератордан фойдаланиб, телефонининг қувватини тўлдирган

Украинадаги барча жамоатлардан тўлиқ маълумот ололмаган бўлсак ҳам, маросимга 210 000 дан зиёд киши келганини биламиз.

Украинадаги бир биродар маросим ҳақида шундай деб бўлишди: «Маёқ кемачиларга соҳил яқин эканини билдириб турганидай, Қутлуғ Кечлик ҳам Яҳованинг куни яқин эканига мени ишонтирди. Бу йилги маросим ишончимни янада мустаҳкамлади».

Қуйида 2022 йил 21 апрель кунига оид Украина ҳақидаги янгиликлар келтирилган. Ушбу маълумотда келтирилган сонларни маҳаллий биродарлар тақдим этди. Аммо бу сонлар аслида кўпроқ бўлиши мумкин. Чунки мамлакатнинг барча ҳудудларидаги биродарлар билан алоқага чиқиш қийин бўляпти.

Имондошларимиз ҳақида маълумот

  • 35 та ваъзгўй вафот этди.

  • 60 та ваъзгўй жароҳатланди.

  • 43 792 та ваъзгўй уйини тарк этиб, мамлакатнинг хавфсиз жойларига қочди.

  • 374 та уй вайрон бўлди.

  • 347 та уйга жиддий зарар етказилди.

  • 874 та уйга оз-моз зарар етказилди.

  • 1 та Йиғилиш зали вайрон бўлди.

  • 10 та Йиғилиш залига жиддий зарар етказилди.

  • 27 та Йиғилиш залига оз-моз зарар етказилди.

Ёрдам ишлари

  • Украинада 27 та Табиий офатларда ёрдам бериш қўмитаси фаолият юритяпти.

  • 44 971 та ваъзгўй бу қўмита томонидан хавфсиз жойга жойлаштирилди.

  • 19 961 та ваъзгўй бошқа мамлакатларга қочди ва у ердаги имондошлардан ёрдам олди.