2019 ЙИЛ 24 ИЮНЬ
ЭКВАДОР
Гуаякиль (Эквадор). Севги ҳеч қачон тугамайди!» номли 2019 йилги халқаро анжуман
Сана: 2019 йил, 14–16 июнь
Анжуман бўлиб ўтган жой: Гуаякильдаги (Эквадор) «Монументал Банко Пичинча» стадиони
Дастур эшиттирилган тиллар: эквадор имо-ишора тили, инглиз, испан
Келганларнинг юқори сони: 53 055
Сувга чўмганларнинг сони: 702
Чет элдан келганларнинг сони: 5 300
Таклиф этилган филиаллар: Аргентина, Бельгия, Боливия, Испания, Колумбия, Корея, Куба, Марказий Америка, Молдавия, Мьянма, Польша, Қозоғистон, Қўшма Штатлар
Маҳаллий воқеа: «Барселона» спорт клубининг президенти ва «Монументал Банко Пичинча» стадионининг эгаси Хосе Франциско Севалос шундай деди: «Сизлар ҳозир ҳам, бундан олдинги йиллар ҳам ўтказган анжуманларингизда ҳеч қандай муаммога дуч келмаганмиз. Бу сизларнинг яхши хулқ ва тартибингизнинг исботидир. Бу осон бўлмаса ҳам, анжуманларингиз учун ҳаммасини тайёр қилиб қўясизлар. Яхши инсонсизлар, жуда саводли, тарбияли ва тартиблисиз. Биз ҳамма шаҳару мамлакатларга Яҳованинг Шоҳидлари ўз тадбирларини ўтказишига рухсат беришни тавсия этамиз».
Имондошларимиз Эквадордаги Байтилда расмга тушишяпти
Бошқа мамлакатдан келган ва маҳаллий биродару опа-сингилларимиз бирга хизмат қилишяпти
Турли миллатга мансуб имондошларимиз анжуманнинг биринчи куни қўшиқ куйлашяпти
Сувга чўмаётган 702 та имондошимизнинг баъзилари
Имондошларимиз дастурни ёзиб олишяпти
Имондошларимиз корейс маданиятида севгини англатувчи белгини кўрсатишяпти
Етакчи кенгаш аъзоси биродар Кеннет Кук шанба кунги дастурнинг сўнгги нутқини сўзлаяпти
Турли мамлакатлардан келган тўла вақтли хизматчилар анжуманнинг сўнгги кунида хайрлашишяпти
Маҳаллий имондошларимиз кўнгилочар концерт тайёрлашган