2019 ЙИЛ 1 ЯНВАРЬ
ҚИРҒИЗИСТОН
Яҳованинг Шоҳидлари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида расмий рўйхатдан ўтишди
2018 йили 30 декабрда Қирғизистон Адлия вазирлиги ушбу мамлакатнинг аҳоли сони бўйича иккинчи энг йирик шаҳри — Ўшда Яҳова Шоҳидларининг офисини рўйхатдан ўтказди.
Яҳова Шоҳидларининг фаолияти Қирғизистонда 1998 йили расмий рўйхатдан ўтказилган. Бироқ 2008 йили дин тўғрисидаги янги қонун кучга киргач, маҳаллий амалдорлар бирин-кетин мамлакатнинг жанубий қисмида жойлашган шаҳарларни (Ўш шаҳри ҳудуди) рўйхатдан ўтказишдан бош тортишган. Бунинг оқибатида шаҳар ҳокимиятлари имондошларимизнинг учрашувларини ҳамда ваъзгўйлик фаолиятини ноқонуний, деб баҳолаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар имондошларимизнинг топиниш учун йиғиладиган хусусий уй-жойларига ёки ижарага олинган биноларига бостириб келган ҳолатлар ҳам бўлган.
Қирғизистоннинг ҳуқуқий ҳолати яхшиланаётганини кўриб қувонмасликнинг иложи йўқ. Бундай ўзгаришлар бошқа шаҳарларда яшовчи Яҳованинг Шоҳидларига Аллоҳга бемалол топиниш ва Муқаддас Китобдаги хушхабарни эркин тарзда баҳам кўриш учун замин яратади деган умиддамиз. (1 Тимўтийга 2:1–4)