2018 ЙИЛ 28 НОЯБРЬ
ҲИНДИСТОН
Ҳиндистонда зарар келтирган «Гажа» бўрони
2018 йили 16 ноябрда Ҳиндистоннинг жанубидаги Тамилнад штати «Гажа» бўрони остида қолди. Камида 46 та киши вафот этди, тахминан 250 000 та киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. 85 000 дан зиёд хонадон талафот кўрди ёки вайрон бўлди.
Ҳиндистондаги филиалимиз Яҳованинг Шоҳидлари жароҳат кўрмади ва ҳаётдан кўз юммади деб хабар берди. Лекин бўрон дастидан имондошларимизнинг 38 та уйи ва иккита Йиғилиш залимиз зиён кўрибди. Ёрдам бериш қўмитаси ташкил этилган бўлиб, кулфатга йўлиққан ҳудуддаги имондошларимизда озиқ-овқат ва сув бўлишига ғамхўрлик қилинади.
«Гажа» бўронидан азият чеккан имондошларимизни Яҳова қўллаб-қувватлашини сўраб қоламиз. Шубҳасизки, Худо меҳрибон оқсоқолларимиз орқали улар ҳақида ғамхўрлик қилади. (1 Бутрус 5:2)