Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари ажрашишга қандай муносабатда?

Яҳованинг Шоҳидлари ажрашишга қандай муносабатда?

 Никоҳ ва ажрашиш масаласида Муқаддас Китобда ёзилганларга амал қиламиз. Худонинг иродаси бўйича никоҳ эркак ва аёл ўртасидаги абадий битимдир. Муқаддас Китобга кўра, фақатгина жинсий ахлоқсизлик ажрашишга сабаб бўлиши мумкин. (Матто 19:5, 6, 9)

Яҳованинг Шоҳидлари жуфтликларга қийинчиликларни ҳал қилишга ёрдам беришадими?

 Ҳа. Бунинг бир неча йўли бор.

  •   Адабиётларимиз. Мунтазам чиқадиган мақолалар ҳатто жар ёқасида турган оилаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Масалан, «Уйғонинг!» журналининг 2018 йил № 2 сонидаги «Бурч» ва «Кечиримли бўлиш» номли мақолаларга қаранг.

  •   Йиғилишлар. Жамоат учрашувларию анжуманларда оилавий муносабатлар ҳақидаги Муқаддас Китобдан келтирилган амалий маслаҳатларга диққат қаратамиз.

  •   Оқсоқоллар. Жамоат оқсоқоллари турмуш ўртоқларнинг эътиборини Муқаддас Китобдаги оятларга, масалан, Эфесликларга 5:22–25 даги сўзларга қаратиб, уларга қўлдан келганча ёрдам беришади.

Яҳованинг Шоҳиди ажрашмоқчи бўлса, оқсоқолдан рухсат олиши керакми?

 Йўқ. Ҳатто жуфтлик оқсоқоллардан ёрдам сўраса-да, турмуш ўртоқларга нима қилиш кераклигини айтиш уларнинг бурчига кирмайди. (Галатияликларга 6:5) Аммо кимдир Муқаддас Китобга асосланмаган бошқа сабабга кўра ажрашса, у қайта турмуш қуриш ҳуқуқига эга эмас. (1 Тимўтийга 3:1, 5, 12)

Яҳованинг Шоҳидлари алоҳида яшашга қандай муносабатда?

 Муқаддас Китобга биноан, ҳатто вазият хоҳлаганимиздек яхши бўлмаса-да, турмуш ўртоқлар бирга яшаши керак. (1 Коринфликларга 7:10–16) Илтижолар қилиш, Муқаддас Китобдаги принципларни қўллаш ва севгини намоён этиш орқали кўпгина муаммоларни ҳал қилиш мумкин. (1 Коринфликларга 13:4–8; Галатияликларга 5:22)

 Лекин қуйидаги ўта оғир вазиятларда баъзи масиҳийлар алоҳида яшашга қарор қилишди:

  •   Оиласини боқишдан атайлаб бош тортиш. (1 Тимўтийга 5:8)

  •   Қаттиқ жисмоний зарар етказиш. (Забур 11:5)

  •   Маънавий соғликка мутлақ хавф туғдириш. Мисол учун, умр йўлдош Яҳованинг Шоҳиди бўлган турмуш ўртоғини Худонинг қонунини бузишга мажбурлаши мумкин. Шунда хавф остида қолган тараф «одамларга эмас, Сарвари Оламга бўйсуниш кераклиги» учун алоҳида яшашим тўғри бўлади, деб қарор чиқариши мумкин. (Ҳаворийлар 5:29)