Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари табиий офатлардан жабр кўрганларга ёрдам беришадими?

Яҳованинг Шоҳидлари табиий офатлардан жабр кўрганларга ёрдам беришадими?

 Ҳа, табиий офатлар юз берганда кўпинча Яҳованинг Шоҳидлари ёрдам беришади. Галатияликларга 6:10 даги: «Ҳаммага, айниқса имондошларимизга яхшилик қилайлик»,— деган маслаҳатга амал қилган ҳолда, нафақат имондошларимизга, балки Яҳованинг Шоҳидлари бўлмаган инсонларга ҳам амалий ёрдам берамиз. Жабр кўрганларга шу каби мушкул паллада ҳиссий ва маънавий ёрдам беришга ҳам ҳаракат қиламиз. (2 Коринфликларга 1:3, 4)

Ташкилот

 Табиий офат юз берган ҳудуддаги жамоатларда хизмат қиладиган оқсоқоллар жамоатининг барча аъзолари билан дарров боғланишга ҳаракат қилиб, ҳол-аҳволини ва қандай ёрдамга муҳтож эканини сўрашади. Сўнг олган маълумотларни ва жабр кўрганлар учун нималар қилингани ҳақидаги ҳисоботни Яҳова Шоҳидларининг маҳаллий филиалига жўнатишади.

 Мабодо, жабр кўрган ҳудудлардаги жамоатлар керакли ёрдамни тақдим эта олишмаса, Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаш аъзолари керакли нарсалар жўнатилиши учун чоралар кўришади. Биринчи асрда ҳам масиҳийлар очарчилик пайтида бир-бирига ғамхўрлик қилишган. (1 Коринфликларга 16:1–4) Бу чораларни тўғри ташкиллаштириш учун маҳаллий филиал табиий офатлардан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш қўмиталарини тайинлайди. Жабр кўрганларга ёрдамлашиш ниятида бошқа ҳудудлардаги Яҳованинг Шоҳидлари вақт ҳамда маблағини аямайди. (Ҳикматлар 17:17)

Моддий ёрдам

 Яҳова Шоҳидларининг филиалларига юборилган хайр-эҳсонлар, шунингдек, табиий офатдан жабр кўрганларга ҳам ёрдам бериш мақсадида ишлатилади. (Ҳаворийлар 11:27–30; 2 Коринфликларга 8:13–15) Буни иш ҳақи тўланмайдиган ихтиёрий хизматчилар амалга оширишгани туфайли, хайр-эҳсонлар маъмурий харажатларга эмас, тўғридан-тўғри жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун сарфланади. Хайр-эҳсонлар кўзланган мақсадда сарфланаётгани текширилади. (2 Коринфликларга 8:20)