Яҳованинг Шоҳидлари тиббий муолажаларни қабул қилишадими?
Ҳа. Яҳованинг Шоҳидлари тиббиётга ва муолажаларга қарши эмас. Гарчи ўзимизга ғамхўрлик қилиб, соғлигимиз яхши бўлишига интилсак ҳам, гоҳида «шифокорга муҳтожмиз». (Луқо 5:31) Дарҳақиқат, биринчи асрдаги Луқо исмли Худонинг хизматчиси каби, Яҳованинг Шоҳидлари орасида ҳам шифокорлар кам эмас. (Колосаликларга 4:14)
Аммо муолажаларнинг айрим усуллари Муқаддас Китоб принципларига зид бўлса, улардан воз кечамиз. Масалан, қон қуйишга қаршимиз, чунки Муқаддас Китобда ҳаётни сақлаб қолиш мақсадида қондан фойдаланиш ман этилади. (Ҳаворийлар 15:20) Шунга ўхшаб, Муқаддас Китобда сеҳр-жоду билан боғлиқ даволаниш усуллари ёки муолажалар қораланади. (Галатияликларга 5:19–21)
Бироқ даволаниш усулларининг кўпи Муқаддас Китоб меъёрларига зид эмас. Шунинг учун, даволанишнинг усулларини танлаш ҳар бир кишининг шахсий қарори. Яҳова Шоҳидининг бири муайян даволаниш усули ёки муолажага рози бўлиши, бошқаси эса ўша усул ё муолажага рози бўлмаслиги мумкин. (Галатияликларга 6:5)