Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари қандайдир кино, китоб ёки қўшиқларни тақиқлашадими?

Яҳованинг Шоҳидлари қандайдир кино, китоб ёки қўшиқларни тақиқлашадими?

 Йўқ. Ташкилотимиз инсонлар учун муайян кино, китоб ёки қўшиқлар борасида қонун ўрнатмайди. Нима учун?

  Муқаддас Китобга кўра, ҳар бир инсон яхшини ёмондан ажрата олиши учун «зеҳнини ишга солишни» ўрганишга интилиши керак. (Ибронийларга 5:14)

  Худотарс кишилар ўйин-кулги турини танлаётганда, ўйлаб кўриши мумкин бўлган Муқаддас Китобдаги асосий принциплар бор a. Ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгандай, ўйин-кулги турини танлаётиб ҳам, мақсадимиз «Раббимизга нима маъқул эканига доимо ишонч ҳосил қилишдан» иборат. (Эфесликларга 5:10)

  Муқаддас Ёзувларга биноан, оила боши муайян ҳокимиятга эга. Шу боис, у оила аъзоларига қайсидир ўйин-кулги турига рухсат бермаслиги мумкин. (1 Коринфликларга 11:3; Эфесликларга 6:1–4) Бироқ ҳеч бир инсоннинг, ўз оиласидан ташқари, бошқаларга муайян кино ё қўшиқларни тақиқлашга ва у ёки бу артистнинг ижоди Яҳованинг Шоҳидларига маъқул эмас, деб айтишга ҳаққи йўқ. (Галатияликларга 6:5)

a Масалан, Муқаддас Китобда сеҳр-жоду, жинсий ахлоқсизлик ёки зўравонлик билан боғлиқ ҳар қандай нарса қораланади. (Қонунлар 18:10–13; Эфесликларга 5:3; Колосаликларга 3:8)