Нега Яҳованинг Шоҳидлари шундоқ ҳам художўй бўлган инсонларга ваъз қилишади?
Кўпгина художўй инсонлар Муқаддас Китобдаги мавзуларни муҳокама қилишни ёқтиришига эътибор бердик. Тўғри, ҳар бир киши бизникидан фарқ қиладиган ўз эътиқодига эга бўлиш ҳақини ҳурмат қиламиз ва бошқаларни хушхабарни эшитишга мажбурламаймиз.
Дин борасида суҳбатлашаётганимизда, Муқаддас Китобда маслаҳат берилгандай, буни «мулойимлик» ила қиламиз ва инсонларга нисбатан «камоли эҳтиром» кўрсатамиз. (1 Бутрус 3:15) Баъзилар хушхабарни рад этишларини ҳам биламиз. (Матто 10:14) Бироқ одамлар билан суҳбатлашгандан кейингина уларнинг хушхабарга бўлган муносабатини била оламиз. Қолаверса, одамларнинг вазияти ўзгариши мумкинлигини ҳам тушунамиз.
Масалан, киши банд бўлгани учун биз билан бугун суҳбатлаша олмас, лекин бошқа куни жон деб суҳбатлашар. Бунинг устига, одамлар дуч келиши мумкин бўлган янги муаммолар ёки ҳал қилиши керак бўлган муайян вазиятлар уларни Муқаддас Китобдаги хабарга қизиқиш кўрсатишга ундар. Шунинг учун ҳам, одамлар билан қайта-қайта суҳбат қуришга ҳаракат қиламиз.