Асосий материалларга ўтиш

Беморларга тасалли ва амалий ёрдам бериш

Беморларга тасалли ва амалий ёрдам бериш

Жиддий касалликка йўлиққанлар тезда хавотирга берилиши мумкин. Касалхонага ётишга тўғри келганида эса, тушкунликка тушиш ҳеч гап эмас. Шу боис, тиббий журналда «тадқиқотларга кўра, беморнинг ҳиссий ва маънавий эҳтиёжларига ғамхўрлик қилиш унинг соғайишига таъсир қилиши» ҳақида айтилган a.

Бундай эҳтиёжларга диққат қаратган ҳолда, Яҳованинг Шоҳидлари касалхонада ётган имондошларига Муқаддас Китоб асосида тасалли ва амалий ёрдам беришади. Маҳаллий оқсоқоллар жамоатдаги касал имондошларини йўқлаш учун ташаббус кўрсатишади. Хўш, уйидан узоқдаги касалхонада даволанаётган Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида нима деса бўлади? Дунё бўйлаб йирик шаҳарларда Яҳованинг Шоҳидлари беморларни йўқлаш гуруҳларини ташкил қилишган. Ушбу гуруҳдаги жамоат оқсоқоллари касалхонадаги имондошларини мунтазам йўқлаб, мамлакатнинг бошқа ҳудудидан ёки ҳатто бошқа мамлакатдан келган оила аъзоларига ҳам ёрдам беришади. Олтита қитъадаги тахминан 1 900 та бундай гуруҳда 28 000 дан ошиқ ихтиёрий хизматчи бор b.

Улар қандай тасалли беришади?

Беморларни йўқлаш гуруҳининг аъзоси Уильям шундай деди: «Имондошлар ва Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган уларнинг оила аъзолари билан шунчаки суҳбатлашишга ва тинглашга тайёр бўлиб, уларга таскин бераман. Уларни Яҳова вазиятдан хабардор эканига ва улар ҳақида ғамхўрлик қилишига ишонтираман. Беморлар ва уларнинг оила аъзолари улар учун қилган ибодатларимизни қадрлашади».

Кўплар бундай гуруҳлардан далда олгани учун миннатдорчилик билдирди. Қуйида Қўшма Штатларда бўлган бир нечта мисол келтирилган. У ерда беморларга ташриф буюриш гуруҳининг тахминан 7 000 та аъзоси хизмат қилади.

  • Прискилла шундай деди: «Дадам инсульт бўлганидан кейин уни кўриш учун касалхонага келганингиздан миннатдорман. Бу унга қаттиқ таъсир қилди. Бундай ёрдам берганингиздан у ҳайрон қолди. Менимча, йўқлаб келганингиз туфайли дадам тезроқ соғайиб кетди».

  • Касал онаси оламдан ўтган Офилия беморларни йўқлаш гуруҳининг вакилига: «Келганингиздан ойим жуда миннатдор эди. Сизларни Яҳова юборганини у биларди. Меҳр ила ғамхўрлик қилганингиз учун раҳмат»,— деб айтди.

  • Имондошимиз бир неча кунлик умри қолганини эшитиб, тушкунликка тушганди ва хавотирланарди. Беморларни йўқлаш гуруҳининг аъзоси Жеймс у билан вақт ўтказди ва Муқаддас Китобдаги Филиппиликларга 4:6, 7 ни ўқиб тасалли берди. Жеймс қуйидагича бўлишди: «Эртаси куни уни кўришга келсам, у муносабатини ижобий тарафга ўзгартирган эди. Ташхисига қарамай, у энди Яҳованинг ёрдамига ишонарди ва аслида у менга далда берди».

Улар қандай амалий ёрдам беради?

Паулинанинг эри уйидан узоқда бўлган касалхонада ҳаётдан кўз юмди. Паулина шундай сўзларни айтди: «Оиламиз учун оғир бўлган пайтда ёрдам берганингиздан жуда миннатдормиз. Гарчи эртаси куни ишга боришингиз керак бўлса-да, бизни кутиб олиш учун ярим тунда касалхонада бўлишингизни билиш далдали эди. Ўн биттамиз учун ухлашга жой тайёрлаб қўйганингиздан ва бу билан боғлиқ барча ишларда ёнимизда бўлганингиздан миннатдормиз. Бизга тасалли бериш мақсадида бундай ёрдамни тақдим этган Яҳова ҳамда Унинг ташкилотига раҳмат».

Ники, Гейл ва Робин уйидан деярли 300 километр узоқликда автоҳалокатга учради. Беморларни йўқлаш гуруҳининг аъзоси Карлос бундан хабар топгач, касалхонага бориб, уларни кутиб олади. Карлос шундай дейди: «Уларга ҳар қандай ёрдам беришга тайёр эканимни айтдим. Аммо ишим, Ники муолажаларни олиши учун унинг кичкина кучугини ушлаб туриш бўлди, холос». Кейин бу гуруҳнинг бошқа аъзоси Куртис хотини билан келди. Беморларнинг оила аъзолари бир неча соатдан кейин етиб келгунига қадар, бу жуфтлик касалхонада қолди. Беморларнинг бир дўсти: «Шундай ғамхўрлик қилишгани учун беморлар далда олди. Аммо Никининг имондош бўлмаган опаси Робин беморларни йўқлаш гуруҳи тақдим этган ёрдамни кўриб, лол қолди»,— деб айтди.

a Тиббий журналда чоп этилган «Беморларнинг ҳиссий ва маънавий эҳтиёжларига эътибор қаратиш» номли мақола. («Joint Commission Journal on Quality and Patient Safety», 2003 йил, декабрь, 29- жилд, № 12, 661- саҳифа)

b Яҳованинг Шоҳидлари орасидаги бошқа оқсоқоллар сингари, беморларни йўқлаш гуруҳларидаги оқсоқоллар ҳам маънавий чўпонлар сифатида хизмат қилади, таълим беради ҳамда ваъз қилади. Улар меҳнати учун ҳеч қандай пул олмайди, аммо хизматини бажонидил ва иштиёқ билан бажаради. (1 Бутрус 5:2)