Яҳованинг Шоҳидлари ота-она ва фарзандларни, номусга тажовуз қилувчилардан ҳимоя қилинишга ўргатишади
Муқаддас Китобга биноан, ота-она боласини севиши, бошқариши ва ҳимоя қилиши ҳамда уни Аллоҳимизнинг мероси деб билиши лозим (Забур 126:3; Ҳикматлар 1:8; Эфесликларга 6:1–4). Кўпгина хавф-хатар орасидан ота-оналар болаларини, номусга тажовуз қилиши мумкин бўлган кишилардан ҳимоя қилишлари даркор.
Яҳованинг Шоҳидлари ўнлаб йиллар мобайнида соғлом оила ришталарни ривожлантириш борасида кўпгина маълумотни чоп этиб, тарқатишмоқда. Улар шунингдек, ота-оналарга болаларини ёмон йўлга солувчилардан ҳимоялаб, номусга тажовуз қилувчиларнинг қурбонига айланиб қолмасликларига ёрдам бериш ниятида керакли маълумотни тақдим этишмоқда. У ерда, бу масалалар бўйича йўл-йўриқ мавжуд. Яҳованинг Шоҳидлари томонидан чоп этилган маълумот рўйхати қуйида келтирилган. Уларни қайси тилларда ўқиш мумкин бўлган тиллар ва босилган нусхалар сонига эътибор беринг.
Мавзу: «Яқин қариндошларнинг жинсий алоқада бўлиши. Яширин жиноят»
Адабиёт: «Уйғонинг!» (ингл.) 1981 йил 8 февраль
Нусхалар сони: 7 800 000
Тиллар сони: 34
Мавзу: «Яқин қариндошлар ўртасида бўлган жинсий алоқанинг қурбонига айланганларга ёрдам»
Адабиёт: «Қўриқчи минораси» (ингл.) 1983 йил 1 октябрь
Нусхалар сони: 10 050 000
Тиллар сони: 102
Мавзу: «Бола номусига тажовуз қилиш: ҳар бир онанинг ёмон туши», «Бола номусига тажовуз қилиш: бунга кимнинг ҳадди сиғади?», «Бола номусига тажовуз қилиш: фарзандингизни ҳимоя қила оласиз».
Адабиёт: «Уйғонинг!» (ингл.) 1985 йил 22 январь
Нусхалар сони: 9 800 000
Тиллар сони: 54
Мавзу: «Бола номусига тажовуз қиладиганларнинг беайб қурбонлари», «Болаликда номусига тажовуз қилинган кишиларнинг яширин яралари»
Адабиёт: «Уйғонинг!» (рус) 1991 йил 8 ноябрь
Нусхалар сони: 12 980 000
Тиллар сони: 64
Мавзу: «Болангиз хавф-хатар остида!», «Фарзандларимизни қандай ҳимоя қила оламиз?», «Уй ичида номусга тажовуз қилишнинг олдини олиш»
Адабиёт: «Уйғонинг!» (рус) 1993 йил 8 декабрь
Нусхалар сони: 13 240 000
Тиллар сони: 67
Мавзу: «Болаларингизни ҳимоя қилинг»
Адабиёт: оммавий видео лавҳа № 4, 2002 йилда чиқарилган
Тиллар сони: 2
Мавзу: «Худо Исони қандай ҳимоялаган?»
Адабиёт: «Улуғ Устозга қулоқ солинг» китобининг 32- боби, 2003 йил нашри
Нусхалар сони: 39 746 022
Тиллар сони: 141
Мавзу: «Ота-оналар, болаларингиз хавф остида», «Болаларни қандай ҳимоялаш мумкин?», «Оилангиз бехатар жой бўлсин»
Адабиёт: «Уйғонинг!» (рус) 2007 йил октябрь
Нусхалар сони: 34 267 000
Тиллар сони: 81
Мавзу: «Номусга тажовуз қилувчилардан қандай ҳимояланиш мумкин?», «Ота-оналар саволлари. Болам билан секс ҳақида суҳбат юритиш керакми?»
Адабиёт: «Ёшларнинг саволлари. Амалий маслаҳатлар» китобнинг (2011 йил нашри) 1- жилд, 32- боб ва илова
Нусхалар сони: 18 381 635
Тиллар сони: 65
Мавзу: «Қандай қилиб ота-она боласига сексга оид масалаларни тушунтира олади?»
Адабиёт: jw.org веб-сайти, 2013 йил 5 сентябрда чиққан мақола
Тиллар сони: 64
Яҳованинг Шоҳидлари ота-оналарни ва фарзандларини, номусга тажовуз қилувчи кишиларнинг қурбонига айланиб қолмаслик учун таълим беришда давом этишяпти.