Асосий материалларга ўтиш

Венгриядаги Яҳованинг Шоҳидлари тўфон олдини олишга ёрдам бериб мақтовга сазовор бўлишди

Венгриядаги Яҳованинг Шоҳидлари тўфон олдини олишга ёрдам бериб мақтовга сазовор бўлишди

2013 йилнинг июнь ойида қаттиқ жала қуйгани сабабли Марказий Европада сув тошқини бўлиш эҳтимоли кутилган эди. Венгриядаги Дунай дарёсининг сув сатҳи энг юқори даражада кўтарилди. Бунақаси ҳали тарихда бўлмаган эди.

Фавқулодда ҳодисани эътиборга олиб, Венгриянинг Кадрлар тайёрлаш вазирлиги Яҳова Шоҳидларининг Венгриядаги филиалдан тўфон олдини олиш учун ёрдам сўрашади. Бунга жавобан филиал Дунай дарёси ҳудудида жойлашган барча жамоатларни маҳаллий ҳокимият томонидан тўфоннинг олдини олиш учун ташкиллаштирилган ҳашарда иштирок этишга таклиф қилди.

Жамоатлар ҳам бунга ажойиб тарзда жавоб қайтаришди. Кейинги куниёқ 72 та жамоатдан 900 дан ортиқ Шоҳидлар денгиз соҳилини мустаҳкамлаш ишларида ўз ҳиссаларини қўшишди. Улардан ўз исм-шарифлари, шаҳарларининг номи ҳамда «Яҳованинг Шоҳидлари» деб ёзилган бейжикни тақиб юришни сўрашди.

Битта шаҳардаги Венгрия Қизил Хоч жамиятининг маҳаллий вакили Яҳова Шоҳидларининг жамоатига қуйидаги хатни ёзиб юборди: «Сизларнинг бунақанги бирликда ва ҳар доим ёрдамга тайёр эканингизни кўриб бағоятда миннатдор бўлдик. Узоқ йўл босиб келганингизни айтмаса ҳам бўлади! Шаҳримизда сизларнинг ажойиб ўрнагингиз ҳақида айтиб беришдан фахрланаман».

Табиий офатлар пайтида ёрдам берадиган ташкилотнинг раҳбари ҳамда Венгрия парламентининг аъзоси филиал қўмитасига Шоҳидлар қўллаб-қувватлагани учун мактуб ёзиб миннатдорлик изҳор этди.