«Ҳикоялар» китоби мактаб ўқувчиларига жуда қўл келди
2012 йили пангасинан тилида чоп этилган «Муқаддас Китоб ҳикоялари» китоби, Филиппинда яшовчи мактаб болалари учун фойдали қўлланма бўлди. Филиппин Республикаси Таълим Вазирлиги бошланғич мактаб ўқувчиларига она тилида таълим бериш тўғрисида кўрсатма берган эди. Буни қарангки, мазкур китоб бунга жуда қўл келди.
Филиппинда 100 ошиқ тилларда гаплашишади ва йиллар давомида қайси тилда мактаб ўқувчиларига таълим бериш баҳсли масала бўлиб қолган. Аммо 2012 йилда Таълим Вазирлиги «она тилни қўллаш, ўқувчилар маълумотни яхшироқ ва тезроқ ўзлаштириб олишига» ҳисса қўшишини тан олди. Натижада «Кўп тилли она тилида таълим бериш» дастурини йўлга қўйди.
Пангасинан тили эса мана шу танлаган тиллардан бири бўлди. Бироқ бир муаммо юзага чиқди. Бир мактаб директори, пангасинан тилида жуда кам қўлланма мавжудлиги ҳақида хабар берди. Бу вақтда эса 2012 йил ноябрь ойида ўтган вилоят анжуманида Яҳованинг Шоҳидлари томонидан пангасинан тилида чоп этилган «Муқаддас Китоб ҳикоялари» номли адабиёт нашрдан чиққани ҳақида эълон қилинди.
Анжуманда бу китобнинг тахминан 10 000 нусхаси тарқатилди. Болалар ва уларнинг ота-онаси, қўлларида юракларига яқин тилда китоб борлигидан беҳад хурсанд эдилар. Бир жуфтлик шундай деб бўлишди: «Болаларимизга бу китоб жуда ёқади, чунки улар унда ёзилганини тўлиқ тушунишади».
Анжуман тугаганидан сўнг, Дагупан шаҳридаги баъзи Яҳованинг Шоҳидлари «Ҳикоялар» китобини ўзлари билан мактаб олиб боришди. Бу ерлик мактаб ўқитувчилари пангасинан тилида бу китобни кўришганидан роса суюнишган, чунки бундан олдин улар бу тилда адабиёт тополмай қийналишган эди. Шундай қилиб бу китобдан 340 ошиқ олиб келинди. Ўқитувчилар китобни қўлларига олишлари билан болаларга ўз она тилида таълим беришда фойдаланишни бошлашди.
Яҳованинг Шоҳидлари, жажжи мактаб ўқувчиларига таълим беришда ушбу китоб жуда қўл келаётганидан бениҳоя бахтиёрлар. «Муқаддас Китоб ҳикоялари» китобини таржима қилишга кўмаклашган бир таржимон шундай деди: «Бу адабиётни китобхонларнинг она тилида таржима қилиниши қанчалик кўп фойда келтирганини, айниқса уларнинг юрагини забт этганини кўрдик. Ана шу сабабдан Яҳованинг Шоҳидлари, Муқаддас Китобни ва унга асосланган адабиётларни юзлаб тилларга таржима қилишяпти».