Асосий материалларга ўтиш

Минглаб инсонлар ўқишни ва ёзишни ўрганишмоқда

Минглаб инсонлар ўқишни ва ёзишни ўрганишмоқда

2011 йилда Яҳова Шоҳидларининг ёрдами туфайли 5 700 киши ёзишни ва ўқишни ўрганишди.

Гана:

Охирги 25 йил ичида, биз 9 000 дан кўпроқ инсонларга ўқишни ва ёзишни ўрганишга кўмаклашдик.

Замбия:

2002 йилдан бошлаб, тахминан 12 000 киши ўқиш-ёзиш қобилиятини ривожлантирди. 82 яшар Агнес исмли опамиз шундай деб бўлишди: «Жамоатимизда, ўқиб-ёзиш бўйича машғулотлар ўтказишлари ҳақида эълон қилинганда, хурсанд бўлиб ёзилиб олдим. Илк машғулотдаёқ ўз исмимни ёзишга ўргандим!»

Перу:

55 ёшли бир аёл эса: «Ота-онам мени мактабда ўқитмагани учун, ўқишни ва ёзишни сира ҳам ўргана олмайман деган фикрда эдим»,— деб айтди.

Мозамбик:

Сўнгги 15 йил давомида 19 000 дан зиёд одамлар ўқишни ўрганишди. Фелизарда исмли аёл қуйидагиларни айтди: «Энди Муқаддас Китобдан оятларни топиб, бошқаларга ўқиб бераётганимдан роса бахтиёрман. Илгари, бундай қилиш мен учун жуда қийин эди».

Соломон ороллари:

Филиалимиздан шундай маълумот келди: «Ўтмишда, олис ҳудудларда яшайдиган кўп одамларда мактабга бориш имкони бўлмаган. Шунингдек, фақатгина бир нечта қиз мактабда ўқирди. Шу боис, савод чиқариш учун машғулотлар ёши улуғ анчагина кишиларга ёрдам берди. Бу машғулотлар, аксарият инсонларга ўзида кўпроқ ишонч ҳосил қилишларига ҳисса қўшди».