«Қоя»да ўтказилган очиқ эшиклар куни
Бутун дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидларининг 15 та чоп этиш филиаллари фаолият юритади. Улардан бири — Германиянинг Зелтерс шаҳридаги Марказий Европа филиалидир. Мазкур филиал, Штейнфельс номли ҳудудда жойлашган бўлиб, немисчада «Тош қоя» деган маънони англатади.
2014 йил 23–25 май кунлари Марказий Европа филиали, ўша атрофда яшовчи инсонлар, тадбиркорлар ва маҳаллий мансабдорларни очиқ эшиклар кунига таклиф этди. 1984 йил 21 апрель куни ушбу филиалнинг тантанали ва расмий очилиш маросими ўтказилган эди. Шунинг муносабати билан очиқ эшиклар куни «Зелтерсдаги 30 йил» деб номланди.
Очиқ эшиклар куни 3 000 дан зиёд меҳмонлар биноларни кўздан кечирди. Қарийб 30 йилдан буён, маҳаллий ҳокимиятда ишлаётган шаҳар ҳокими қуйидаги сўзларни айтди: «Яҳова Шоҳидларининг филиалига ташриф буюриш, мен учун доимо ўзгача бир кундир». Гапини давом эттириб: «Штейнфельсдаги филиал қисқа вақт, яъни 1979–1984 йил ичида қуриб битказилганига ҳали-ҳануз қойил қоламан»,— деб айтди.
Очиқ эшиклар кунининг қизиқарли қисмлари
Кўргазманинг биринчи қисми — «Марказий Европадаги Яҳованинг халқи», деб номланарди. Меҳмонлар ушбу ҳудудда яшовчи Яҳова Шоҳидларининг 120 йиллик тарихи билан яқиндан танишиб чиқишди. Мазкур тарихий кўргазма бугунги кунгача ёдгорлик сифатида филиалда сақланиб келмоқда.
Кўргазманинг икккинчи қисмида эса Муқаддас Китобнинг ноёб ва таниқли нусхалари намойиш қилинди. Масалан, улар ичида 153 йилда илк бор тўлиқ нашр этилган немисча Муқаддас Китоб ҳамда Элиас Хаттер қаламига мансуб Полиглот Муқаддас Китобининг қисми ҳам бор эди. Ушбу китоб 1599 йилда нашр этилган бўлиб, 12 тилдаги таржимани ўз ичига олади. Шунингдек, Муқаддас Китоб принципларининг бугунги кунда ҳам амалий эканига урғу берувчи кўргазмалар, жадваллар ҳамда видеолар кўрсатилди.
Икки хил турдаги экскурсиядан меҳмонлар филиалда яшовчи мингдан ошиқ эркак ва аёлларнинг кун тартиби билан яқиндан танишишди. Биринчи экскурсиянинг номи «Бизнинг ҳаётимиз» бўлиб, меҳмонлар баъзи байтилчиларнинг хонасини томоша қилишди. Шунингдек, улар ошхонада тамадди қилишди ҳамда бино ичидаги ботаника боғида сайр қилишди. «Атрофдаги манзара жуда гўзал эди»,— деб бўлишди бир меҳмон.
Иккинчи экскурсия «Чоп этиш» дея номланиб, чоп этиш, муқовалаш ҳамда жўнатиш бўлимлари ҳақида айтиб берилди. Меҳмонлар Муқаддас Китобга асосланган адабиётлар қандай чоп этилиши ва муқоваланиши ҳамда 50 дан зиёд мамлакатларга жўнатилишини ўз кўзлари билан томоша қилишди. Бир киши шундай деб бўлишди: «Яҳованинг Шоҳидлари умумжаҳон ташкилот эканини ҳеч тасаввур қила олмасдим. Уларнинг адабиётлари ернинг турли бурчагигача етиб борган. Бу ишларнинг бари, кўнгилли хизматчилар ёрдамида қилиниши эса мўъжизадир».
Ушбу тадбирнинг яна бир диққатга сазовор томони — Яҳова Шоҳидларининг jw.org расмий веб-сайтининг афзалликларини кўрсатувчи стенддир. Кўргазма ва видеоларни кўрган ёшу қариларнинг бари ўзларининг кўпгина саволларига жавоб олишди.
Ташриф буюрганларнинг кўпчилиги Яҳова Шоҳидларининг дунё бўйлаб қилаётган ишларига янгича нуқтаи назар билан қараб, қилинаётган ишларга қойил қолишди ва экскурсиядан мамнун бўлиб қайтишди. Бир киши: «Мен Шоҳидлар ҳақида нотўғри фикрда эканман. Нуқтаи назаримни ўзгартиришим керак экан»,— деб айтди. Бир аёл эса: «Бугунги кун чиндан ҳам нотўғри тасаввурларни йўққа чиқазди»,— дея кўп маротаба таъкидлади.