Асосий материалларга ўтиш

Гренландия телевидениесида «Қўриқчи минораси» ҳақида ижобий фикр билдирилди

Гренландия телевидениесида «Қўриқчи минораси» ҳақида ижобий фикр билдирилди

2013 йил январь ойида, «Қўриқчи минораси» журнали гренланд тилида нашр этилаётганига 40 йил бўлди. Бу тил, эскимос-алеут тиллари оиласига мансуб. Унда бор-йўғи 57 000 киши гапиради.

Гренландияда тахминан 150 та Яҳованинг Шоҳиди яшайди, бироқ «Қўриқчи минораси» журнали 2 300 нусхада чоп этилади. Бу дегани, гренланд тилида «Напасулиак алапернаарсуффик» номланадиган бу журналнинг аксарият ўқувчилари Яҳованинг Шоҳидлари эмас.

Нук шаҳрида жойлашган таржимон бўлимининг нозири интервьюда шундай деди: «Кўпгина гренландлар Муқаддас Китобга қизиқиш кўрсатишади, шунинг учун ҳам “Напасулиак алапернаарсуффик” журналини ўқишади».

Бошловчи, гренланд тили она тили бўлган таржимонларнинг биридан бу журналда айнан нима ёқиши ҳақида сўраганда, у шундай жавоб берди: «У ердан мен ўзим учун фойдали фикрлар топаман. Шунингдек, соғлигимга зиён етказмай, қай йўсин тўғри яшаш мумкинлиги тўғрисида билиб олдим. Илгари мен, бу хавфли эканини билсам-да, жудаям кўп чекардим. Муқаддас Китобдан, агар соғлом бўлишни истасак, танамизни ҳеч нарса билан булғамаслигимиз кераклигини билиб олдим».

Теледастурда шунингдек қуйидагилар айтиб ўтилди, Яҳованинг Шоҳидлари Гренландияда 1950 йилларнинг ўрталаридан бошлаб ваъз қилишади. Улар гренланд тилида китоб ва рисолаларни чоп этишади. Таржимани Дания ва Гренландиядан бўлган кўнгилли ёрдамчилар бажаришади. Улар, гренланд тилида таржима табиий ва ҳозирги замонга оид тарзда бўлишига ҳаракат қилишади.

Анча йиллардан бери хизмат қилаётган бир ваъзгўй шундай дея бўлишди: «Мен 25 йилдан бери гренландиялик инсонларга ваъз қилиб, уларнинг она тилидаги адабиётларимиздан фойдаланиш қанчалик муҳим эканига амин бўлдим. Масалан, йилда бор-йўғи бир неча ой ичида фақатгина қайқда бориш мумкин бўлган айрим олис ҳудудларда, журналларимизни ўқишни ёқтирадиган инсонлар бор. Шунинг учун, уларникига бора олмайдиган пайтларда доим хатлар ва адабиётларимизни юбориб турамиз».

2013 йил январь ойидан бошлаб, гренланд тилида доим «Қўриқчи минораси» журналининг тадқиқ ва тарқатиш сони чоп этилади. Уларни jw.org сайтида, «Адабиётлар» сарлавҳаси остида «гренланд» тилини танлаб, «Излаш» тугмачасига босиб, ўқиш ва у ердан юклаб олиш мумкин.