Асосий материалларга ўтиш

Суратлар ёрдамида таълим берадиган кўп тилли рисола

Суратлар ёрдамида таълим берадиган кўп тилли рисола

Одвал исмли бир аёл Монголияда яшайди. У ёши нечада эканини аниқ билмайди, лекин ўзини 1921 йилда таваллуд топган деб ҳисоблайди. Эсини таниганидан буён, у ота-онасининг чорвасига қараган, мактабга эса фақат бир йил қатнаган. У ўқишни билмайди. Лекин яқинда чиққан ранг-баранг суратли рисола, бу аёлга Худо билан дўстлашишга ҳамда Унга қулоқ солган кишиларни порлоқ келажак кутаётгани ҳақида билиб олишга кўмаклашди. Бундай билим унинг юрагига малҳамдек бўлди.

Яҳованинг Шоҳидлари томонидан 2011 йилда нашрдан чиққан рисоланинг икки хили мавжуд. Иккаласи ҳам чиройли суратларга тўла, лекин бири иккинчисига қараганда матни камроқ.

«Худога қулоқ солиб, абадий яшанг» номли рисоланинг матни кўпроқ бўлиб, яқинда 583 тилда, «Худога қулоқ солинг» деб номлангани эса 483 тилда нашрдан чиқишни бошлайди. Бу рақамни 2013 йил октябрь ойида 413 тилга таржима қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси билан солиштириб кўринг. Боз устига, мазкур иккита рисоланинг адади қарийб 80 миллион нусхагача етди.

Бразилиялик, қария аёл «Худога қулоқ солинг» рисоласини қўлига олганида хурсанд бўлиб, шундай деган: «Мендай инсонларга ҳам ғамхўрлик қилишаётгани ҳақида билиш қувонч бахш этади. Журналларингизни ўқий олмаганим учун уларни олмасдим. Лекин бу рисола менга ёқди».

Францияда яшовчи саводи йўқ Брижэт исмли аёл эса қуйидагиларни айтди: «Рисоладаги суратларни ҳар куни томоша қиламан».

Жанубий Африкадан бўлган Яҳованинг Шоҳиди шундай деб ёзди: «Хитой забон инсонларга ҳақиқатни етказишнинг бу рисоладан яхшисини тополмадим. Бу рисола билан маълумоти турли инсонларга — хоҳ у олийгоҳни тугатган ўқимишли, хоҳ у саводи паст киши бўлсин — ҳеч қийналмас гапира олдим. “Худога қулоқ солиб, абадий яшанг” номли рисола ёрдамида эса қисқа вақт ичида Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларини тушунтира олдим. Бунга атиги бир ярим соат вақтим кетди, холос».

Яҳованинг Шоҳиди бўлган германиялик иккита аёл, ўқимишли эр-хотин билан тадқиқ ўтказишарди. Эри рисоладан таассурот олиб, шундай деган: «Нега бу рисолани менга олдинроқ кўрсатмадингизлар? У орқали мен Муқаддас Китобдаги воқеаларни ва тушунчаларни тезда илғаб олдим».

Австралияда яшовчи қулоғи оғир бир аёл шундай деб бўлишди: «Мен кўп йиллар давомида монастирда роҳиба бўлиб хизмат қилганман. Ҳеч ким менчалик черков раҳбарлари билан яқиндан мулоқот қилмаган. Лекин улардан ҳеч бири менга Худонинг Шоҳлиги нима эканини тушунтириб бера олмади. Рисоладаги суратлар ёрдамида мен Матто 6:10 оятнинг маъносини билиб олдим».

Яҳова Шоҳидларининг Канададаги филиали қуйидаги мактуб ёзди: «Сьерра-Леонеда яшовчи кўпгина кишилар, крио тилида “Худога қулоқ солинг” рисоласининг чиққанини кўришганда, Муқаддас Китобдаги хабарни етказишда ғайрат кўрсатаётган Яҳованинг Шоҳидларини мақташди. Баъзилар эса: “Сизлар инсонларга ғамхўрлик кўрсатасизлар, афсуски аксарият бундай йўл тутмайди”».