«Қўриқчи минораси»нинг соддалаштирилган нашри
2011 йил июль ойидан бошлаб, «Қўриқчи минораси»нинг инглиз тилида соддалаштирилган нашри чоп этила бошлади. Бу, бир йил ичида синаб кўриш мақсадида қилинган эди. Ҳозир эса, ўша муҳлат тугагани боис, соддалаштирилган нашри чоп этилиши давом этилади деган қарор чиқарилди.
2013 йил январда ушбу нашр испан, португал ва француз тилларида чоп этила бошлади.
Соддалаштирилган нашр, инглиз тилида ўтказиладиган жамоатларга қатнайдиган, лекин инглиз тили она тили бўлмаган кишиларга мўлжалланган.
Журналнинг илк нашриданоқ миннатдорчилик хатлари кела бошлади. Бу хатлардан бири, Либерияда яшайдиган ва ҳеч қачон мактабда ўқимаган 64 яшар Ребеккадан келди. У шундай деб бўлишди: «Мен ўқиш ва ёзишни ўргандим. Олдинлари, “Қўриқчи минораси”ни ўқимоқчи бўлганман, аммо ҳеч нимани тушунмасдим. Менга соддалаштирилган нашр жудаям ёқади. Мен уни тушуняпман».
Кўпгина ота-оналар соддалаштирилган нашрдан фойдаланиб, болаларига Яҳова Шоҳидларининг учрашувларидан бирига, яъни «Қўриқчи минораси» журналининг муҳокамасига тайёрланишга кўмаклашишади.
Учта неварани тарбиялаётган Розмари қуйидагиларни ёзибди: «Невараларим билан “Қўриқчи минораси”ни тадқиқ қилишга доимо қийналардим. Анчагина сўзларнинг маъносини тушуниш учун луғатни қўллашга тўғри келарди. Мақоладаги айрим ибораларни тушуниш учун шунчалик кўп вақт кетардики, невараларим ҳатто гап нима ҳақида кетаётганини ҳам эсдан чиқариб қўйишарди. Энди эса, вақтимизни оятларни ўқишга ва улар мавзу билан қандай боғлиқ эканини тушунишга сарфлаймиз».