МУҚАДДАС КИТОБ ҲАЁТНИ ЎЗГАРТИРАДИ
Улар «қимматбаҳо марваридни» топишди
Исо ўргатганидай, инсониятнинг барча муаммоларини Худонинг Шоҳлиги ҳал қилади. (Матто 6:10) Матто 13:44–46 оятларида у иккита масал айтган. Бу масаллар Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги ҳақиқатни қадрлаш кераклигини кўрсатяпти:
Далада ишлаётган бир киши кутилмаганда яширилган хазинани топиб олади.
Саёҳатчи савдогар ноёб марваридни излаб юриб уни топади.
Бу кишиларнинг иккаласи ҳам топган хазинасига эга бўлиш учун бор-будини бажонидил сотади. Улар Шоҳликни қадрлайдиган кишиларни билдиради. Бу хазина улар учун шунчалик қадрлики, у келтирадиган баракаларга эга бўлиш учун улар катта қурбонликлар қилишга ҳам тайёр. (Луқо 18:29, 30) Ушбу видеода Исонинг масалидаги кишиларга ўхшайдиган икки кишининг ҳикоясини томоша қилинг.