Кир ювиш машинаси тагидаги қоғозчалар
Яҳованинг Шоҳиди сифатида сувга чўмганидан кейин Зарина Россиядан она юртига, Ўрта Осиёга қайтди. У иккита қизини ҳақиқатда ўстиришга қарор қилди. Молиявий томондан қийин бўлгани учун у бир хонали уйда ота-онаси, укаси ва унинг хотини билан бирга яшарди. Унинг ота-онаси болаларига Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни ўргатишни ман қилибди. Шунингдек, Заринанинг қизларига ҳам онаси билан Муқаддас Китоб тўғрисида гаплашмасликни айтишибди.
Зарина қизларига қандай қилиб Яҳова ҳақида ўргатиши мумкинлигини кўп ўйлабди. (Ҳикматлар 1:8) У Яҳовага сидқидилдан ибодат қилиб, Ундан йўл-йўриқ ва донолик сўрабди. Кейин Зарина ибодатларига мувофиқ йўл тутиб, қизлари билан айланишга чиққанида уларга табиат мўъжизалари ҳақида гапириб бера бошлабди. Ушбу қисқа сайрлар туфайли унинг қизларида Яратувчига нисбатан қизиқиш уйғонибди.
Кейин Зарина «Муқаддас Китоб таълимотлари» a китоби ёрдамида қизларига кўпроқ таълим бериш йўлини ўйлаб топибди. У қоғозчаларга китобдаги хатбошилар ва саволларни ёзадиган бўлибди. Бундан ташқари қизларига маълумотни яхшироқ тушунишга кўмаклашиш учун қўшимча гапларни ҳам ёзиб қўяр экан. Сўнг бу қоғозчаларни қалам билан бирга ваннахонада турадиган кир ювиш машинасининг тагига яширар экан. Қизлари у ерга кирганида хатбошиларни ўқиб, жавобларини ёзиб қўйишар экан.
Ушбу усул ёрдамида Зарина қизлари билан «Таълимотлар» китобининг иккита бобини тадқиқ қилибди. Кейин эса у қизлари билан бошқа уйга кўчиб ўтибди. У ерда қизларини тарбиялашга ҳеч нарса тўсқинлик қилмасди. 2016 йил, октябрь ойида унинг иккала қизи сувга чўмди. Онаси уларга Худо тўғрисидаги ҳақиқатни ўргатиш учун донолик ва топқирликни намоён этганидан улар жуда бахтиёр.
a Ҳозир кўпчилик «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китобидан фойдаланади.