Касалхона ходимларига стрессни енгишга кўмаклашамиз
Шимолий Каролинада (АҚШ) яшайдиган Брайн Касалхоналар билан алоқа қилиш қўмитасида хизмат қилади. Бу қўмита Яҳованинг Шоҳидларига зарурий ёрдам кўрсатиш этиш учун турли касалхоналар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
COVID-19 пандемияси туфайли кўп касалхоналарда беморларни кўриш ман этилганди. Брайн касалхонада маънавий ёрдам берилиши учун масъул бўлган раҳбарга қўнғироқ қилиб, у ердаги Яҳованинг Шоҳидларини қўллаб-қувватламоқчи эканини айтмоқчи бўлди.
Қўнғироққа ўша раҳбарнинг ёрдамчиси жавоб берди. Беморларни кўриш тақиқлангани туфайли Брайн Яҳованинг Шоҳиди бўлган беморлар билан гаплашиш учун унинг телефон рақамини уларга беришни илтимос қилиб сўради. У бунга рози бўлди.
Брайн касалхонадаги ходимлар ҳақида ҳам ўйлади. У ўша ёрдамчига барча ходимларнинг меҳнатини қадрлашини айтиб, уларга ҳам саломатлик тилади. Қолаверса, Брайн пандемия дастидан кўпчилик, айниқса, касалхонадаги ходимлар қаттиқ стрессда экани ҳақида ўқиганини айтди.
Раҳбарнинг ёрдамчиси COVID-19 касалхонадаги ишчиларнинг ҳаётини анчагина оғирлаштирганини тасдиқлади.
Брайн унга шундай деди: «Сайтимизда одамларга стрессни енгишга ёрдам берадиган маълумот бор. Агар jw.org сайтига кириб, “Излаш” сатрига “стресс” сўзини ёзсангиз, ходимларингиз учун далда бўладиган мақолаларни топа оласиз».
Улар гаплашаётган пайтда ёрдамчи сайтга кириб, «Излаш» сатрига «стресс» сўзини ёзди ва мақолаларни топди. У: «Қойил! Буни албатта раҳбаримга кўрсатаман. Бу ходимларимизга ва бошқаларга фойдали бўлади. Ҳаммасини чоп этиб, уларга тарқатаман»,— деди.
Бир неча ҳафта ўтгач, Брайн касалхонада маънавий ёрдам берилиши учун масъул бўлган раҳбар билан гаплаша олди. Раҳбар ҳамкорлари сайтимизга кириб, стресс ва бу мавзу билан боғлиқ бошқа мақолаларни чоп этишганини айтди. Улар бу мақолаларни ҳамширалару бошқа ходимларга берди.
Брайн шундай деди: «У мақолалар жуда яхши ёзилганини ва фойдали эканини айтиб, ишимиз учун миннатдорчилик билдирди».