«Қўлимдан келганини қиляпман»
Германияда яшовчи Ирманинг ёши тахминан 90 да. Иккита жиддий ҳалокатдан сўнг у бир неча марта операция қилингани учун илгаригидек уйма-уй хизмат қила олмайди. Ирма опамиз бошқаларга эътиқоди ҳақида айтиш ниятида қариндошу таниш-билишларига хатлар ёзади. Бу опамиз яқинлари ҳаётдан кўз юмган кишиларга таъзия билдириб хатлар ёзади ва тасалли беради. Хатлар олган одамлар бизга яна ёзинг деб истак билдиради. Қолаверса, Ирма опамиз миннатдорлик билдирилган хатлар олади. У шундай деди: «Буларнинг бари мени қувонтириб, маънавий жиҳатдан фаол қолишимга ҳисса қўшади».
Ирма шунингдек, ёши улуғ кўпгина инсонларга хатлар ёзади. Опамиз қуйидагича бўлишди: «Хўжайини ҳаётдан кўз юмган ёши улуғ бир аёл қўнғироқ қилиб, мендан олган хат далда бахш этганини айтди. Бу хатни Муқаддас Китобининг ичига солиб қўйиб, оқшомлари тез-тез уни ўқиб турар экан. Яна бир аёлнинг эри яқинда ҳаётдан кўз юмган эди. Унинг айтишича, мен унга юборган хат руҳонийнинг нутқидан кўра кўпроқ ёрдам берибди. Бу аёлнинг анчагина саволлари бор экан ва у мен билан кўришишни сўради».
Ирманинг бошқа жойга кўчиб кетган таниши унга хат ёзишини сўрабди. «Бу аёл ҳамма хатларимни сақлаб қўйган экан. Вафотидан кейин, унинг қизи менга қўнғироқ қилди. Онасига юборган барча хатларимни ўқиб чиққанини айтиб, унга ҳам Муқаддас Китоб асосида хатлар юборишимни сўради»,— деди Ирма опамиз.
Бу опамиз хизматидан завқ топяпти. У шундай деди: «Яҳовага ибодат қилиб, хизматимни давом эттира олишим учун куч ато этишини илтижо қиламан. Гарчи, илгаригидай уйма-уй хизмат қила олмасам-да, қўлимдан келганини қиляпман».